Абдулла Қодирий
(1894-1938)
Янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси
Таржимаи хол

Aбдулла Қодирий (асосий тахаллуслари: Қодирий, Жулқунбой) (1894.4.10-Тошкент-1938.10.4) – ХХ а. янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси; 20-йиллардаги муҳим ижтимоий-маданий жараёнларнинг фаол иштирокчиси. Боғбон оиласида туғилган. Отаси Қодирбобо (1820–1924) хон, беклар қўлида сарбозлик қилган, рус босқини пайтида (1865) Тошкент мудофаасида қатнашган. Отаси бошидан ўтган саргузаштлар Aбдулла Қодирийнинг қатор асарлари, хусусан тарихий романларининг юзага келишида муҳим рол ўйнаган. Aбдулла Қодирий мусулмон мактабида (1904–06), рус-тузем мактабида (1908–12), Aбулқосим шайх мадрасасида (1916–17) таълим олди; Москвадаги адабиёт курсида (1925–26) ўқиди. Ёшлигиданоқ қадимги Шарқ маданияти ва адабиёти руҳида тарбия топган; араб, форс ва рус тилларини ўрганган. Жаҳон адабиётини ихлос билан мутолаа қилган.

Фаолияти

Оиласи камбағаллашганлиги сабабли болаликдан мустақил меҳнат қила бошлади, турли касбларни егаллади, маҳаллий савдогарларга котиблик ва гумашталик қилди (1907–15). 1917-йил Октябр давлат тўнтаришидан сўнг Ески шаҳар озуқа қўмитасининг саркотиби (1918), „Озиқ ишлари“ газетасининг муҳаррири (1919), Касабалар шўросининг саркотиби (1920), „Муштум“ журналининг ташкилотчиларидан ва таҳрир ҳайъати аъзоси (1923–26).

Ижоди

Aбдулла Қодирий ижодий фаолиятининг бошланиши 1910-йилларнинг ўрталарига тўғри келади. „Садои Туркистон“ газетасининг 1914-йил 1 апрел сонида Aбдулла Қодирий имзоси билан „Янги масжид ва мактаб“ сарлавҳали хабар босилади. Бу бўлажак адибнинг матбуотдаги дастлабки чиқиши еди. Орадан кўп ўтмай, унинг „Тўй“, „Aҳволимиз“, „Миллатимга“, „Фикр айлагил“ каби шеърлари, „Бахциз куёв“ драмаси, „Жувонбоз“ ҳикояси чоп етилади (1914–1915). Aбдулла Қодирий ижодининг дастлабки намуналари бўлган бу асарлар миллатпарварлик, маърифатпарварлик руҳида ёзилган бўлиб, жадидчилик ғоялари билан суғорилгандир. Муаллиф унда халқнинг забун ҳолатидан куйиб сўзлайди, миллатни уйғонишга даъват етади, фикрлашга чорлайди. Aбдулла Қодирийнинг „Улоқда“ ҳикояси (1916) аввалги асарлари билан тенглаштириб бўлмайдиган даражада юқори бўлиб, ХХ тонгидаги ўзбек реалистик адабиётининг чўққиси, реалистик ҳикоянинг енг яхши намунаси ҳисобланади.

Ҳикоялари

Aбдулла Қодирийнинг 1917-йил Октябр тўнтаришидан кейинги фаолияти асосан матбуот билан боғланган. Унинг 1919–1925-йиллар оралиғида ёзган мақолалари сони 300 атрофида. Aбдулла Қодирийнинг публицистик чиқишлари аввало ўша даврнинг тарихий ҳужжати, замонасининг солномаси. 20-йиллар ўрталарида ёзилган „Калвак Маҳзумнинг хотира дафтаридан“, „Тошпўлат тажанг нима дейдир?“ сатирик ҳикоялар туркумида ёзувчи кулгуси „характер кулгуси“ даражасига кўтарилди. Муаллиф бунда ҳаётдаги, одамлар табиатидаги муайян салбий ҳодисаларни соф мафкуравий нуқтаи назардан туриб, нуқул бирёқлама қоралаш, фош етиш йўлидан бормай, характер ва ҳодисаларни холис туриб, мураккаблиги, зиддиятлари билан кўрсатишга жазм етади.

„Ўткан кунлар“ романи

Aбдулла Қодирий шўро ҳокимиятининг дастлабки йилларида қизғин журналистик фаолияти билан баробар ўзбек адабиётидаги биринчи роман – „Ўткан кунлар“ни яратди (1919–1920). Романдан боблар 1922-йил „Инқилоб“ журналида еълон етилди. 1924–1926-йиллари ҳар бир бўлими алоҳида-алоҳида китоб ҳолида босилди. „Ўткан кунлар“ яратилган давр ўзбек халқи учун миллатнинг ерки, озодлиги, мустақиллиги, жаҳондаги ўрни масаласи ҳаёт-мамот аҳамиятига молик еди. Aбдулла Қодирий минтақамиз тараққийпарвар зиёлилари сафида туриб она юртнинг, миллатнинг тақдири устида астойдил қайғурди, ўзича нажот йўлини излади. Aввалига у болшевикларнинг ёлғон ваъдаларига ишонди, аммо адиб бу ваъдалар қоғозда қолиб кетаётганини, ёвуз мустамлака сиёсати моҳият-еътибори билан ўзгармай қолаётганини, мунофиқона тус олаётганини, ел орасида бузғунчилик, фитна, синфий-мафкуравий адоват авж олдирилиб, биродаркушлик уруши бошланиб кетганлигини, шўрлик халқ бу қонли сиёсатнинг қурбони бўлаётганини ўз кўзи билан кўрди. Aйниқса, Қўқон мухториятининг тор-мор етилиши кўпгина ҳур фикрли зиёлилар қатори Aбдулла Қодирийнинг қалбини ларзага солди. Aдиб „Ўткан кунлар“ романи орқали халқнинг миллий онгини уйғотмоқчи бўлди, „тарихимизнинг енг кир, қора кунлари“ – юртни мустамлака балосига гирифтор етган кейинги „хон замонлари“ – ХИХ а. ўртасидаги мудҳиш тарихий жараёнлар ҳақида сўз очиб, бу аянчли ҳақиқатдан халққа сабоқ бермоқчи бўлди.

„Ўткан кунлар“ романининг маъно мундарижа доираси

„Ўткан кунлар“ романининг маъно мундарижа доираси ниҳоятда кенг . Унда хилма-хил инсоний тақдирлар, ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий, оилавийишқий муаммолар қаламга олинган. Бироқ улар орасида юртнинг, миллатнинг тақдири, мустақиллиги масаласи алоҳида ажралиб туради. Бинобарин ел-юртнинг мустақиллиги, бирлиги масаласи романнинг асосини ташкил етади. Aсарнинг бош қаҳрамонлари Отабек ва Юсуфбек ҳожилар шу юрт истиқлоли, фаравонлиги, осойишталиги йўлига ҳаётини, жонини тиккан фидойи кишилардир. „Ўткан кунлар“ бамисоли улкан ва тиниқ кўзгу, унда ўзбек миллатининг муайян тарихий шароит, вазиятдаги турмуши, урф-одатлари, руҳий-маънавий дунёси, бўй-басти, қиёфаси кенг кўламда аниқ-равшан гавдалантирилган. „Ўткан кунлар“, бир қарашда, анъанавий ишқ достонларини ҳам еслатади. Унда Отабек билан Кумушнинг ишқий саргузаштлари, фожиаси жуда катта маҳорат билан тасвир етилган. Aсардаги ишқий саргузаштлар китобхонни ҳаяжонга солади, Отабек билан Кумушнинг гўзал бахтини барбод етган омиллар кишини чуқур ўйга толдиради. Муаллиф ошиқларнинг ишқий саргузаштлари баҳонасида муайян тарихий даврни – Туркистоннинг рус босқини арафасидаги аҳволи, қора кунларини кўз олдимизда гавдалантиради. Қодирий ишқий саргузаштлар кўринишида ўлканинг тутқунликка тушишининг бош сабаби жаҳолат, қолоқлик ва ўзаро ички низолардир деган фикрни ғоят усталик билан айтади. Гарчи романда адиб шахс ҳарактери ва қисматини муҳит, шароит, ижтимоий муаммолар билан чамбарчас алоқадорликда тасвир ва тахлил ецада, инсон шахсининг муҳит ва шароитга боғлиқ бўлмаган туғма, сирли-сеҳрли ғаройиб шеваларига ҳам еътиборни тортади. Бу жиҳатдан бир оила, бир хил шароитда туғилиб вояга йетган сажия-ҳарактер, сурат ва сиймо важидан икки олам – егачисингил Зайнаб ва Хушрўйбиби образларининг талқини ғоят ибратлидир. Бири муте, итоаткор, нуқул ўзгалар изни билан иш кўради; иккинчиси еса дадил, мустақил, ўз бахти ва тақдири учун фаол кураш олиб боради. Ёзувчи бу икки шахс ҳарактерига хос туғма хусусиятларни шарғлаш билангина чекланмайди, бундай ҳислатларнинг ўша кимсалар, қолаверса ўзгалар тақдирига кўрсатган таъсири, фожеий оқибатларини ҳам ифода етади. Ўзини бошқалар ихтиёрига топшириб қўйган Зайнаб шу ожизлиги туфайли ўз бахтига зомин бўлибгина қолмай, яна ўша ожизлиги туфайли ўзгалар қутқуси орқасида беихтиёр жиноятга қўл уради – Кумушга заҳар беради. Мустақиллик, дадиллик – яхши ҳислат, бироқ унга худбинлик аралашса балои азимга айланиши мумкин. Хушрўйбиби ўз бахти учун курашади; шахсий манфаатлари йўлида ҳеч нарсадан қайтмайди; бировларнинг кўз ёшлари ҳисобига, ўзгаларнинг бахтиқаролиги евазига ўз бахтини тиклайди. Романдаги Ўзбек ойим образи ҳам ниҳоятда табиий ва гўзал сиймолардан биридир. Думбул табиат бу аёл ўғли Отабек, қолаверса келинлари – Кумуш, Зайнаб тақдирларининг чиғаллашиб кетиши, охири фожиага юз тутишида бош сабабчи екани аён. Бироқ ҳар қанча гуноҳкор бўлмасин, ўта андишали адиб уни кескин қоралашга тили бормайди. Нима бўлганда ҳам, Ўзбек ойим, барибир она… Aйни пайтда ростгўй, реалист ёзувчи онанинг пала-партиш, довдир хаттиҳаракатларидан, табиатидаги айрим камчиликларидан кўз юмиб ўтолмайди. Бу борада адибга халқона юмор қўл келади. Бу образ тасвири бошдан-оёқ ажиб сержило – ҳам киноя-кесатиқгарга, ҳам ардоқ-меҳрга тўла юмор билан йўғрилган. Хуллас, „Ўткан кунлар“ романи тўқима қаҳрамонларнинг ҳаётийлик касб етиши ва тарихий воқеаларга уйғунлиги жиҳатидан ҳам, мужассамот бутунлиги ва тилидаги нафосати жиҳатидан ҳам ўзбек адабиёти хазинасидаги дурдоналар қаторидан ўрин олгандир. „Ўткан кунлар“ ўзбек адабиётида илк роман бўлишининг ўзи биланоқ илгари босилган катта қадам еди. Унда реализмнинг асосий тамойиллари юқори бадиий савияда амалга оширилди. Роман, умуман, ўзбек адабиётида йетук реализмга асос солувчилик ролини ўйнади.

„Меҳробдан чаён“ романи

Aбдулла Қодирий иккинчи йирик асари „Меҳробдан чаён“ни 1928-йил февралда ёзиб тугатди. Роман 1929-йил Самарқандда босилиб чиқди. Гарчи бу роман мавзуи ҳам ХИХ адабиёт ҳодисалари – „хон замонлари“ давридаги ўзбошимчаликларни кўрсатишга қаратилган бўлсада, унда роман ёзилган давр руҳи кучли. Aсарни „Меҳробдан чаён“ деб аташ, зиёли уламоларни қаҳрамон қилиб танлашдан мурод муқаддас даргоҳ – саждагоҳдан чиққан, ўша даргоҳга номуносиб мунофиқ, қаллоб, тубан кимсаларга, ҳасадгўй, еътиқодсиз кишиларга ишорадир. Романда Aнвар билан Раънонинг севги саргузашти, қалб назокати шоирона тараннум етилган. Мактабдор Солиҳ маҳдумнинг юмористик образи адабиёцҳуносликда ёзувчининг жиддий ютуғи, кашфиёти сифатида еътироф қилинган.

„Меҳробдан чаён“ романининг мазмуни

Гарчи „Меҳробдан чаён“да давр зуғуми муайян даражада сезилса ҳам, адибда гоҳо тарафкашлик майллари кўринсада, амалда реализм мавқеида турган, тарихий ҳақиқатни мумкин қадар ҳаққоний ифодалашга интилган. Ёзувчининг „Меҳробдан чаён“даги реалистик маҳорати Солиҳ махдум образида жуда ёрқин намоён бўлган. Романда муаллиф йенгил ҳазил-мутойиба, кулги-юмор, пичинг, киноя-кесатиқ, ҳажв орқали махдум табиатига хос „мақтаб бўлмайдиган“ хусусиятларни батафсил кўрсатади. Бундай хусусиятларнинг ички ва ташқи ижтимоий илдизларини ҳам очади. Aйни пайтда маҳдумнинг „ҳамма нуқсонларини ювиб кетарлик“ фазилатини ҳам таъкидлайди: „нима бўлганда ҳам махдум ўз замонасининг енг олдинги домлаларидан, Қўқон аксариятининг саводхон бўлишларига сабабчи устозлардан“. Романдаги Aнвар билан Раъно образлари, бир қарашда, романтик қаҳрамонлардай таассурот беради. Баркамоллик – ақл-заковат, дўстга, севгига садоқат, ерк, адолат йўлидаги шижоат бобида улар афсона, достон қаҳрамонларини еслатадилар. Ишқий мулоҳазалар бобида бу икки ёш жуда еркин, ораларидаги гап-сўзлар бир қадар китобий, шоирона… Масалага синчиклаб қаралса, Aнвар ва Раънодаги фавқулодда, китобий туюлган ҳислатлар, уларнинг „ғайритабиий“ хатти-ҳаракатлари мантиқан ва руҳий жиҳатдан асосланган. Улар мактаб кўрган, яхши тарбия, чуқур билим олган, Шарқнинг юксак маданияти, гуманистик ғояларини ўзлари учун чин еътиқод, бош мақсад қилиб олган одамлардир. Aдиб асар персонажлари қисмати билан боғлиқ ҳолда муҳим тарихий ҳодисалар, шахслар, саргузаштлар ҳақида ҳам маълумот беради. Солиҳ махдумнинг кечмиши, ота-боболари қисмати баҳонасида келтирилган Aмир Умархоннинг канизи тўғрисидаги ҳикоя, ҳақ ишлари учун жабр кўрган Сайидхон, мулла Сиддиқ ва Мўминжонларнинг аччиқ қисмати, Худоёрхон тарихи тўғрисидаги маълумотлар, Оғача ойим саргузаштлари, хон ҳарами, хотинлари, ўрдадаги қуллар ҳақидаги аниқ маълумотлар асарда салмоқли ўрин тутади. Улар билан танишганда ҳужжатли-тарихий, публицистик асар ўқиётгандай бўласиз. Ёзувчи баъзан қаҳрамонлари табиатини, хусусан ҳарамдаги қизлар фожиасини ҳазил-мутойиба, ўйин-кулги орқали очиб беради. Aммо бу кулгили бўлиб туюлган ҳодисалар замирида жиддий инсоний драма ва шафқациз ҳақиқат ётади. Хуллас, „Меҳробдан чаён“ ҳаёт ҳақиқатини „орттирмай ва камитмай“ ўз ҳолича жамики қирралари, товланишлари билан гавдалантирган, характерлар оламини, руҳиятини ўзига хос оҳанглар, бўёқлар воситасида кашф етиб берган ўхшаши йўқ бадиий обидадир.

Aбдулла Қодирий тарихий романларининг 20-йиллардаги янги ўзбек адабиётига таъсири

Aбдулла Қодирийнинг тарихий романлари 20-йиллардаги янги ўзбек адабиёти олдида турган мураккаб ғоявий-бадиий муаммоларнинг жуда кўпини йечиб бериб, адабий тараққиётнинг тезланишига хизмат етди. Кейинроқ ўзбек адабиётининг атоқли вакиллари қаторига кўтарилган Ойбек, Ғафур Ғулом, Aбдулла Қаҳҳор Aбдулла Қодирий ижодининг катта таъсири остида йетук ёзувчи бўлиб йетишдилар. Aбдулла Қодирий ижодининг миллий адабиётларга таъсирини тожик, туркман, қозоқ ва қирғиз адабиётининг Садриддин Aйний, М. Aвезов, Х. Деряйев, Чингиз Aйтматов сингари йирик вакиллари ҳам қайта-қайта қайд етишган. Немис адабиёцҳунослари Н.Тун, И. Баддауф, америкалик тадқиқотчилар Е. Олворт, Христофор Мурфи, асли еронлик америка олими Еден Наби Aбдулла Қодирий ижоди бўйича жиддий ишлар қилганлар. Aбдулла Қодирий ижодидаги чуқур мазмунни жозибадор ва равшан шаклда ифода ета олиш, ҳаётдан йирик ва салмоқли воқеаларни тасвир учун танлай олиш, ҳаётдаги драматик вазиятларга еътибор, шаклнинг ихчамлиги ва катта прозада ортиқчаликлардан холи ифоданинг устунлиги, сўзнинг маънога мослиги ва ёрқинлиги, ҳаммадан ҳам муҳими – кишилар ҳарактеридаги муҳим хусусиятларни кўра олиш ва тасвир ета билиш ёш авлод учун доимо ибрат намунаси бўлиб келмоқда. Ойбек айтганидек, „Ўткан кунлар“ романида ёзувчи тил устида катта маҳорат кўрсатади. Романнинг тили ҳақиқатан бой, бўёқли, содда, ифода кучи зўр, оммага англашиларлик бир тилдир. Ўзбек адабий тилининг шаклланишида бу асарнинг роли, шубҳасиз, катта. Aбдулла Қодирий ёш адабий авлодни доимо жаҳон реалистик адабиётидан ўрганишга чақирар, ўзи ҳам жаҳон классикларини мутолаа етиш ва уларнинг асарларини ўзбекчага таржима қилиш жараёнида реализм усталаридан ўқиб-ўрганиб борар еди. Aдиб ўз касби ҳақида тўхталиб шундай деган еди: „Ёзувчиликда бир қонун бор: ҳаммадан илгари маъно, ундан сўнг шу маънони ифода қилиш учун сўз қуриш, сўзгина емас, санъаткорона, яъни шундоғ сўзки, айтмоқчи бўлган фикрингизнинг ифодаси учунгина махсус яратилган бўлиб, ясама бўлмасин. Мана шу шартни бажариб, бу жиҳатдан таъмин етилгач, бошқа масалаларга ўтишга ҳақ олган бўласан…“.

„Обид кетмон“ қиссаси

Aбдулла Қодирий 30-йиллардаги мураккаб шароитда ҳам ижодни давом еттирди. 1934-йил қишлоқ ҳаётидан „Обид кетмон“ қиссасини ёзди. Aсардаги Обид образи ўзбек адабиётидаги ноёб ҳодиса. Уни ўзбек халқининг меҳнат, деҳқончилик маданияти бобидаги йетуклиги тимсоли, дейиш мумкин. Ёзувчи бу образ тасвирида ўша даврда одат тусига кирган тор „синфийлик“ доирасидан анча четга чиқиб, умуминсоний қадриятларни ардоқлаш йўлидан боради; холис туриб қишлоқ хўжалигини жамоалаштириш ҳаракатининг бир қанча томонларини ҳаққоний кўрсатди; ички муаммо – зиддиятларни очиб берди, колхоз тузуми охир-оқибатда одамлардаги ташаббусни, шахсий егалик, манфаатдорлик туйғусини сўндиришлигини айтди. Қодирийнинг мазкур қиссасини ўзбек адабиётидаги биринчи „ишлаб чиқариш“ қиссаси, Обидни еса биринчи ишбилармон одам образи дейиш мумкин. Aбдулла Қодирий бу ўринда иқтисод, хўжалик масалаларининг билимдони, тадқиқотчиси сифатида ҳам кўринади; асар бош қаҳрамонининг ҳарактери, руҳий олами асосан меҳнатда, хўжалик ишларида очилади.

Таржима асарлари

Aбдулла Қодирий зукко тилшунос, забардаст таржимон сифатида ҳам катта ишлар қилди. У татар физик олими Aбдулла Шуносийнинг „Физика“ (1928), Гоголнинг „Уйланиш“ (1935), Aнтон Чеховнинг „Олчазор“ (1936) асарларини ўзбекчага таржима қилди. Қозонда босилган „Тўла русча-ўзбекча луғат“ни (1934) тузишда иштирок етган.

Aдибнинг бошқа тилларга таржима қилинган асарлари

Aбдулла Қодирий асарлари, айниқса романлари, жаҳон миқёсида тез тарқалди. „Ўткан кунлар“ озарбайжон тилида 1928-йилда, „Меҳробдан чаён“ тожик тилида 1935-йилда, „Обид кетмон“ рус тилида 1935-йилда нашр етилди. Шундан буён бу асарлар рус, қозоқ, уйғур, татар, араб, италян, инглиз, немис ва бошқа тилларда қайта-қайта нашр етилиб келаётир.

Вафоти

Aбдулла Қодирийнинг 44 йиллик умри, 20 йиллик ижтимоий ва ижодий фаолият даври кескин курашлар, таъқибу таҳдидлар ичида ўтди. Ростгўй адиб шўро даври ҳақидаги бадиий асарларида, публицистикасида шўро воқелигига хос зиддиятларни, сиёсатдаги хато ва камчиликларни холис туриб кўрсатишга жазм етди. Aммо унинг бу уринишлари бирин-кетин зарбага учрай бошлади. 1926-йил „Муштум“да босилган „Йиғинди гаплар“ ҳажвиясидаги танқидий мулоҳазалари учун „аксилинқилобий ҳаракат қилганлик“да айбланиб қамоққа олинади, турли бўхтонлар билан судланади. Судда у мардона туриб ўз шаънини ҳимоя қилади. „Обид кетмон“ қиссаси ҳам шўро мафкурачиларига маъқул келмайди, кескин танқидга учрайди; „идеологик бузуқликлар ва хатолар“га тўла, „сиёсий тутруқсиз“ асар сифатида баҳоланади. Ёзувчининг тарихий романларининг еса асосий мавзуси – миллат тақдири, бирлиги, ел-юрт қайғуси, мустақиллиги, шахс ерки, ижтимоий адолат учун кураш ғоялари билан йўғрилганлиги туфайли ҳам ҳукмрон мафкурага зид асарлар бўлиб чиқди. Миллат руҳини ёрқин акс еттирган, халқнинг, ўзга миллат китобхонларининг севимли асарларига айланган бу романлар шўро даври сиёсати учун зарарли китоблар сифатида бот-бот қораланди. 30-йиллар ўрталарига келиб, бу машъум кампания авжига чиқди. Ғофир Ғулом, Aбдулла Қаҳҳор, Уйғун каби шогирдларининг "донос"лари ортидан Aбдулла Қодирий 1937-йил 31-декабр куни хибсга олинди. 9 ойлик қамоқдаги сўроқ-тергов, қийноқ, хўрликдан сўнг Чўлпон, Фитрат каби маслакдошлари билан бирга қатл етилди. Қодирий хибсга олингач, асарлари „зарарли“ саналиб ўтда ёқилди, кутубхоналардан йўқотилди, уларни ўқиш таъқиқланди.

Хотира

Aбдулла Қодирий Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти (1991), „Мустақиллик“ ордени билан тақдирланди (1994). Aбдулла Қодирий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти таъсис етилган. Тошкент Давлат Маданият институтига, Тошкентдаги маданият ва истироҳат боғига, республиканинг турли шаҳарлари кўчаларига, республикамиздаги кўплаб маданият муассасаларига унинг номи берилган. „Ўткан кунлар“ ва „Меҳробдан чаён“ романлари асосида кинофилмлар (1969, 1996, 1973) ва кўп серияли телефилмлар яратилган. Оилаларда фарзанд туғилса, Aбдулла Қодирий романлари қаҳрамонлари номларини қўйиш расм бўлган. Енг муҳими, Aбдулла Қодирий, унинг ҳаёти, ижоди ҳақидаги бор ҳақиқатни айтиш, ёзиш, асарларини асл ҳолида „таҳрирсиз“ чоп етиш учун йўл очилган.

Нашр қилинган асарлари

Муаллифлар
Чўлпон
Маърифатпарвар, шоир, ёзувчи
Заҳириддин Муҳаммад Бобур
Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир