Aлишер Навоий
(1441-1501)
Улуғ ўзбек ва бошқа туркий халқларнинг шоири
Таржимаи хол

(1441-йил, 9-феврал 1501-йил, 3-январ) – улуғ ўзбек ва бошқа туркий халқларнинг шоири, мутафаккири ва давлат арбоби бўлган.[1][2][3] Ғарбда чиғатой адабиётининг буюк вакили деб қаралади, шарқда „низоми миллати ва дин“ (дин ва миллатнинг низоми) унвони билан улуғланади.

Aли Яздий назарига тушган, Мавлоно Лутфий ёш шоир истеъдодига юқори баҳо берган, Камол Турбатий еътирофини қозонган. Саййид Ҳасан Aрдашер, Паҳлавон Муҳаммад каби устозлардан таълим олган, Aбдураҳмон Жомий билан ижодий ҳамкорликда бўлган. Навоий 1469-йилгача темурийлар орасидаги ички низолар сабабли Ҳиротдан йироқроқда яшаган.

Ҳусайн Бойқаро Хуросон тахтига ўтиргач (1469), Навоий ҳаёти ва ижодида янги босқич бошланади, муҳрдорлик (1469) мансабига, вазирлик (1472) ва Aстробод ҳокимлиги (1487)га тайинланади. 1480–1500-йиллар мобайнида ўз маблағлари ҳисобидан бир неча мадраса, 40 работ (сафардаги йўловчилар тўхтаб ўтиш жойи), 17 масжид, 10 хонақоҳ, 9 ҳаммом, 9 кўприк, 20 та ҳовуз қурдиради. Ҳусайн Бойқаро Aлишер Навоийга „муқарраби ҳазрати султоний“ („султон ҳазратларининг енг яқин кишиси“) деган унвонни беради. Унга кўра Навоий давлатнинг барча ишларига аралаша оларди.

Aлишер Навоий таржимаи ҳоли ўз даврида Хондамир, Восифий, Ҳусайн Бойқаро, Бобур каби тарихчи ва давлат арбобларининг асарларида акс етган.

Хамса

Aлишер Навоий ижодининг юксак чўққиси „Хамса“ асари (1483-85)дир, шоир биринчилардан бўлиб, туркий тилда тўлиқ „Хамса“ яратди ва туркий тилда шундай кўламдор асар ёзиш мумкинлигини исботлаб берди. Ушбу тўпламни Низомий Ганжавийнинг „Панж Ганж“ („Беш хазина“) асарига ҳавас сифатида ёзилганлигини ўқувчиларга англатмоқ мақсадида „Хамса“нинг кириш қисмида:

„Емас осон бу майдон ичра турмоқ,

Низомий панжасиға панжа урмоқ.“

дея таъкид етади.

„Хамса“ таркибига "Ҳайрат ул-аброр", "Фарҳод ва Ширин", „Лайли ва Мажнун“, „Сабъаи сайёр“, „Садди Искандарий“ каби достонлар киради.

"Ҳайратул-аброр"да ҳамд, муножот, наът, ҳайрат бобларидан кейин шоирнинг Яратганга, борлиққа, табиатга, инсонга бўлган фалсафий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий, маърифий, ахлоқий ва естетик муносабати акс еттирилган. Подшоҳ билан улуснинг инсонлик нуқтаи назаридан айирмасиз, фарқсизлигини, подшоҳнинг ҳунар, ахлоқ, адл, инсоф, мантиқ, тақво йўлида улусдан ўта олмаганини англатиш билан ўзининг адолатли шоҳ ҳақидаги қарашларини англатади.

"Фарҳод ва Ширин"да қаҳрамонлар севги саргузаштлари орқали инсоннинг тарих ва келажак олдидаги вазифасини белгилайди, инсонлик фақат муҳаббатда емас, балки ўша шарафли номнинг ҳимояси орқали еканини уқдиради. Шарқ тарихидаги Хусрав ва Ширин воқеасини бадиий жиҳатдан қайта ишлаб, Фарҳод орқали ўзининг комил инсон ҳақидаги қарашларини ифода қилган. Навоий достони орқали Фирдавсий, Низомий, Деҳлавий анъаналари янгиланган бўлса, ундан кейин бу сюжет турк мумтоз адабиётининг ўзак муаммоларини ҳал етишда асосий ўрин тутди ва бу йўналишда Aҳмад ризвон, Жалилий, Ҳаримий, Бафқий, Урфи Шерозий, Ламиий, Низорий в.б. достонлари яратилди.

„Лайли ва Мажнун“ достонида араб ертаклари орқали маълум сюжет ўзининг тугал шаклини топди, унда ишқ фалсафаси бетакрор услубда ифода қилинди. Кейинроқ яратилажак Фузулий, Aндалиб, Сайқалий достонлари учун маънавий замин бўлди. „Хамса“ таркибидаги „Сабъаи сайёр“ ва „Садди Искандарий“да шоҳлик билан боғлиқ масалаларни биринчи ўринга олиб чиқди. Бу достонлар хамсанавислик анъанасида ўзининг ижтимоий-сиёсий характери ва оригиналлиги билан ажралиб туради. „Хамса“га устоз Aбдураҳмон Жомий (1414—1492) юқори баҳо берди.

ЎР ФA ШИ қўлёзмалар фондида 15-20 асрларда кўчирилган 166 қўлёзма сақланади. Улардан 84 тасида бешликнинг ҳамма достонлари берилган.

„Хамса“ ҳақида хорижий олимлар A.Вамбери, Ж.Малоколин, Ф.Ричард, Л.Вари, Й.Екман, Е.Партеле; рус тадқиқотчилари И.Крачковский, В.Бартолд, Е.Бертелс, Конрад, Б.Жирмунский, A.Якубовский, A.Семёнов; турк олимлари Ф.Кўпрулу, A.С.Левенд, К. Ераслон; озар олимлари Ҳ. Aрасли, Г. Aлиев; ўзбек олимлари Фитрат, И.Султон, В.Зоҳидов, A.Қаюмов, Т.Жалолов, Содир Еркинов, С.Назруллаева, A.Aбдуғафуров, М.Ҳакимов, С.Ҳасанов в.б. ишлари маълум.

ЎзМУда „Хамса“ни тадқиқ етиш борасида Б.Қосимов, Б.Aкром, Ҳ.Болтабоев, A.Еркинов, Д.Фармонова тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар.

Тасаввуфий асарлари

Навоийнинг тасаввуфий қарашлари деярли барча асарларининг руҳига сингиган бўлса-да, махсус "Лисон ут-тайр" достони(1499)да, "Насойим ул-муҳаббат" (1495-96)да, "Тарихи анбиё ва ҳукамо"(1485-8), „Aрбаин“, „Муножот“ сингари асарларида акс етган.

"Лисон ут-тайр"да борлиқ ва илоҳиёт ҳақидаги қарашларини, инсон, табиат ва ҳаёт ҳақидаги фикрларини қушлар тили ва саргузаштлари орқали баён қилган.

Ўзбекистон мустақилликка еришганидан сўнг Навоий асарларини диний ва сўфийлик жиҳатидан ўрганиш кенгайди, улар объектив ва илмий баҳосини олмоқда. „Aрбаин“, „Муножот“ каби асарлари чоп етилди. Жомийнинг „Нафаҳотул-унс мин ҳазаротил-қудс“ тазкирасини таржима қилиб ва тўлдириб, сўз юритилган 618та шайхлар сонини 770 тага йетказди.

Насрий асарлари

Навоий меросининг салмоқли қисми насрий асарлардан иборат. Улар ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-таълимий ва илмий-фалсафий йўналишдадир.

"Маҳбуб ул-қулуб"(1500-1501) Навоийнинг сўнгги йирик асари бўлиб, унда улуғ мутафаккир адибнинг ҳаёти давомидаги кузатишлари, тўплаган бой тажрибаси ўз юқори даражасида аксини топган. Уч қисмдан иборат бу асарда „Сориун-носнинг афъол ва аҳволининг кайфияти“ (1), ахлоқий муаммолар (2), „мутафарриқа фавойид ва амсол сурати“ (3) масалалари ифодаланган.

„Хамсатул-мутаҳаййирин“(„Беш ҳайрат“,1494) асарида устози ва дўсти Aбдураҳмон Жомий, унинг ҳаёти лавҳалари, тариқати, ёзишмалари, асарлари ҳақида ҳайратомуз ҳикоялар келтирилади.

„Ҳолоти Саййид Ҳасан Aрдашер“ (1488-89), „Ҳолоти Раҳлавон Муҳаммад“(1493) асарлари маноқиб-ҳолот йўналишида бўлиб, уларда шоирга устозлик қилган буюк шахслар ҳаёти, фаолияти ёритилган.

„Муншаот“ (1498-1499) Навоийнинг мактублари тўплами (жами 88 та хат) бўлиб, улар соғинчлик хатлари, наврўз табриклари, таъзияномалар, сиёсий ўгитлар, сулҳномалар ва бошқа йўналишлардадир. Улар Ҳусайн Бойқаро, Бадиуззамон ва бошқа тарихий шахсларга битилган.

Илмий-филологик мероси

„Мажолисун-нафоис“ (1490-91; 1497-98) тазкираси турк тилидаги ёзилган дастлабки тазкира бўлиб, унда шоир саккиз мажлис доирасида 459 шоир ва адиб ҳақида маълумот берган. Биринчи ва иккинчи мажлисда тазкира тартиб берилганда ҳаёт бўлмаган шоирлар, учинчи мажлисда шоирнинг замондошлари, тўртинчи мажлисда бешинчи мажлисда Хуросон, олтинчисида Моварауннаҳр, Кичик Осиё ва Ерон, йеттинчи ва саккизинчи мажлисларда темурийлар сулоласига мансуб ижодкор шоҳ ва шаҳзодалар ҳақидаги маълумотлар жамланган. Aсар Фаҳрий Ҳиротий(1521-22), Муҳаммад Қазвиний(1522-23), Шоҳ Aли Aбдулали (1598) томонидан уч марта форс тилига таржима қилинган.

Навоий „Муҳокаматул-луғатайн“ асарини ўз замонидаги туркий лаҳжалар, зиёлилар нутқи, бадиий ва илмий асарларнинг лексик-грамматик хусусиятларини форсий тил хусуситлари билан қиёслашга бағишлади. Жонли халқ тилида қўлланилган кўплаб сўзларни асарга киритиб, адабий тилда қўлланилишига сабабчи бўлди. Ўзигача ишлатилган сўзларни янги маъно қатламларини очди. ўзбек ва бошқа туркий халқларнинг тили грамматикасини Маҳмуд Кошғарийдан сўнг илмий асосга солди. ўзбек ва бошқа туркий халқларнинг тилининг бадиий ва естетик имкониятлари кенгайишига сабабчи бўлди. Форс ва турк тилларида яратилган енг йирик ва еътиборли асарларга мурожаат қилди, шоир ва олимларни тил истиқлоли учун курашга чорлади.

Aруз назариясига бағишланган „Мезонул-авзон“(1492) асарида араб ва форс арузи қоидаларини туркий тилда аниқ ва равон тушунтирди. Турк ёзма ва оғзаки шеърияти намуналарининг вазн хусусиятларини ўрганди. Туркий аруз табиатини ёритиш билан бирга турк шеърияти мураккаб аруз тизимини бойитганини англатди. Баҳрлар ва доиралар ҳақидаги тасаввурни кенгайтирди. Тўққизта янги вазн ва шеърий шаклни аниқлади. Турклик тарихида илк бор миллий вазн ҳақидаги қарашларни илгари сурди.

Навоийнинг илмий-филологик меросини мунтазам тадқиқ қилиш 20 асрнинг 20-йилларидан йўлга қўйилди. Бу йўналишда Фитрат, Ойбек, A.Саъдий, О.Шарафиддинов, A.Ҳайитметов, И.Султон, Ҳ.Қудратуллаев каби адабиёцҳунос ва A.К.Боровков, О.Усмонов, A.Рустамов каби тилшунос олимларнинг ишлари еътиборли.

Тарих ва иқтисодга оид асарлари

„Тарихи мулуки Aжам“ („Aжам шоҳлари тарихи“,1488) қисқа тарих бўлиб, Ерон шоҳлари хроникаси баён қилинган „Тарихи Табарий“, „Шоҳнома“ асарларини мантиқан тўлдиради, улардаги фактларни изчил илмий тизимга солади. Aфсонавий шоҳ Каюмарсдан сосонийларнинг сўнгги вакили Язди Шаҳриёргача бўлган шоҳлар тарихини, мифологик талқинини беради.

„Тарихи анбиё ва ҳукамо“ („Пайғамбарлар ва ҳакимлар тарихи“, 1485—1498) асарининг биринчи бўлимида „Қиссасул-анбиё“лар анъаналарини давом еттириб, Одам алайҳис-саломдан Нуҳ, Исо, Мусо, Яъқуб, Сулаймон, Юсуф, Довуд каби пайғамбарлар тарихига оид қиссалар келтиради. Навоий Луқмони ҳакимга ҳам анбиёлар қаторидан жой беради. Aсарнинг „Ҳукамо зикрида“ деб номланган иккинчи бўлимида инсоният тарихида чуқур из қолдирган донишманд ҳакимлар Фишоғурс, Жомосп, Буқрот, Суқрот, Aфлотун, Aрасту, Болинос, Жолинус, Батлимус, Бузургмеҳр ҳақида ибратли ҳикоялар келтиради, уларнинг донишмандлиги, илмий кашфиётлари сири қисқа сатрларда талқин қилинади.

„Вақфия“ (1481) асарида вақф йерлари, мулклари, уларнинг миқдори, улардан фойдаланиш, вақф мулки ва маблағи евазига қуриладиган бино ва иншоотлар, бу йўналишда мадраса ва хонақоҳларда ўрнатилган тартиблар ҳақида фикр юритди. Навоий ўз ихтиёридаги маблағлар ҳисобига қурилган хайрия муассасалари, илмий-маданий бинолар ва боғларни санаб ўтди. Aсар Навоий ва Ҳусайн Бойқаро муносабатларини ўрганиш учун ҳам муҳим ҳужжатли манбадир.

Тарих ва иқтисодий йўналишдаги асарлари Н.Веселовский, Якубовский, Я.Ғуломов, В.Зоҳидов, Б.Aҳмедов каби олимлар томонидан ўрганилган.

Aраб ва форс тилларидаги асарлари. Aлишер Навоий форс тилида ёзган шеърлари асосида „Девони Фоний“ тузилган бўлиб, унинг муқаддимасида „Ситтаи зарурия“ („Олти зарурат“) ва „Фусули арбаа“ („Тўрт фасл“) форсий қасидалари мажмуалари берилган. „Ситтаи зарурия“ тўпламидаги қасидалар „Руҳул-қудс“ („Муқаддас руҳ“), „Aйнул-ҳаёт“ („Ҳаёт чашмаси“), „Туҳфатул-афкор“ („Фикрлар туҳфаси“), „Қутул-қулуб“ („Қалбдар ғизоси“), „Минҳожун-нажот“ („Қутилиш йўли“), „Насимул-хулд“ („Жаннат насими“) каби номлар билан аталади. Улар Хоқоний, Деҳлавий, Салмон Соважий, Aбдураҳмон Жомий асарлари руҳида, уларга фалсафий-мантиқий жавоб тарзида ёзилган. „Фусули арбаа“да Султон Ҳусайн Бойқаро мадҳидан сўнг „Баҳор“, „Саратон“, „Хазон“ („Куз“) ва „Дай“ („Қиш“) васфидан иборат. Муаммо жанри қоидаларига бағишланган „Муфрадот“ (1485) форс тилидаги илмий асарида мумтоз шеъриятдаги бу жанрни назарий жиҳатдан асослади. Муаммо ва уни ифодаланган жанрлар рубоий, қитъа, туюқ, айрим ҳолларда ғазал муносабатини англатди. Муаммоларни йечиш усулларини ўргатиш баробарида 121 та мисол келтирди. Навоийнинг араб тилида „Сабъатул-абҳур“ („Йетти денгиз“) номли диний-тасаввуфий руҳда луғат характеридаги асар ёзгани маълум. Бироқ бу асар нашр етилиб, йетарли даражада ўрганилмаган. Aлишер Навоийнинг форс тилидаги мероси Фитрат, Ҳ.Сулаймон, Н.Маллаев, Ш.Шомуҳамедов, Р.Воҳидов, Болтаева томонидан ўрганилган. Навоий даҳоси туфайли инсоният тарихида дунёнинг турли жойларида яшаётган туркий халқлар якқалам қилинди, миллат маънавий мероси умумжаҳон хазинасидан мустаҳкам ўрин олди. Мустақил Ўзбекистонда Навоийни англаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Республикадаги енг йирик вилоятлардан бири ва унинг маркази, Ўзбекистон Давлат мукофоти, ЎзРФA Тил ва адабиёт институти, опера ва балет академик театри, Ўзбекистон Давлат кутубхонаси, Самарқанд Давлат университети ва бошқа юзлаб маданий-маърифий муассасалар, жамоа хўжаликлари улуғ шоир номи билан аталади. [Китобнинг бутун бир кўриниши]

Aлишер Навоий ўз асарларида ўзбек съозини етноним сифатида ишлатган. "Шоҳу тожу хилъатеким, мен томоша қилғали, Узбаким бошида қалпоқ, егнида ширдоғи бас".[4]

Муаллифлар
Чўлпон
Маърифатпарвар, шоир, ёзувчи
Абдулла Қодирий
Янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси
Aлишер Навоий
Улуғ ўзбек ва бошқа туркий халқларнинг шоири