Тоҳир Малик
(1946-2019)
Таниқли ўзбек ёзувчиси.
Таржимаи хол

Тоҳир Малик (асл исми Ҳобилов Тоҳир Aбдумаликович) — таниқли ўзбек ёзувчиси. Ўзбек адабий фантастикасининг асосчиларидан бири, маърифат арбоби. „Дўстлик“ ордени ва „Ўзбекистон халқ ёзувчиси“ фахрий унвони соҳиби.

Таржимаи ҳоли

1946-йилнинг 27-декабрида Тошкент шаҳрида зиёли оиласида дунёга келган. Тошкент Давлат Университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети)нинг журналистика факултети кечки бўлимида ўқиб, кундузи қурилиш ишларида қатнашган. 1966-йилдан бери Ўзбекистон радиосида, газета ва журналлар таҳририятида, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида, нашриётларда фаолият юритган. Ҳозирги кунда „Шарқ“ НМAК Бош таҳририятида муҳаррир.

Барча тенгдошлари сингари у ҳам урушдан кейинги турмуш қийинчиликларини бошидан кечирган. Оилада беш фарзанд бўлиб Тоҳир Малик енг кенжа фарзанд бўлган. Тоҳир мактабга бормай турибоқ, дарс тайёрлаб ўтирган акалари ва опалари ёнида саводни ўзлаштирган. Укасининг китобга бўлган ихлосини сезган акалари унга — Мард йигит ертаклар тўпламини совға қилишади ва ушбу китобни ҳозирга қадар еъзозлаб сақлашини айтган. Таниқли ўзбек адиби ва таржимони Мирзакалон Исмоилий Тоҳир Маликнинг тоғаси бўлиб, уни 1949-йилда "халқ душмани" деган туҳмат билан қамоққа олишади. Бу ҳақида адибнинг ўзи ушбу сўзларни айтган[1]:

“Кечаси уйғониб кетиб қарасам, аям раҳматли қора чироқ нурида дўппи тикиб ўтирибдилар. Қўллари ишда-ю, кўзларида ёш. "Нега йиғлаяпсиз?" деб сўрадим. Жавоб бермадилар. Сабабини орадан йиллар ўтиб билдим. Тоғамнинг "халқ душмани" емаслиги маълум бўлиб, "оқланиб" чиққанларида иккинчи синфда ўқирдим. Дастлабки машқларим ўшанда бошланган. Aммо ёзганларимни талабчан тоғамга кўрсатишга чўчир едим.”

Дастлабки ҳикояси 1960-йилда Гулхан журналида чоп етилади[2]. 1963-йилда Тоҳир Малик Тошкент Давлат Универитетининг кечки журналистика бўлимига ўқишга кириб, кундузи қурилишда дурадгор, ғишт терувчи бўлиб ишлай бошлайди. У ижодга доир машқларни давом еттирриб, тоғасининг:

"Ўзинг яхши билмаган нарсани ёзма", "Бошқалар юрган йўлдан юрма, ўз йўлингни топ"

деган икки ўгитига ҳамиша амал килган. Болаларга атаб ёзилган ҳикоялари билан бадиий адабиёт сирларини ўрганган Тоҳир Малик кейинчалик ўзбек адабиётида кам еътибор берилган фантастика жанрига қўл уради ва бир қатор асарлари билан китобхонлар еътиборини қозонган. Унинг талабалик йиллари ёзилган Ҳикмат афандининг ўлими асари ўзбек адабиётининг фантастика йўналишида яратилган биринчи қисса ҳисобланади. Ёзувчининг бир қатор асарлари рус ва бошқа тилларга таржима қилинган. Сўнгги ўқ асари асосида йетти қисмли, Шайтанат асари асосида йигирма қисмли бадиий филъм суратга олиниб, намойиш етилган[3].

Фаолияти

Тоҳир Малик ўнга яқин радиопъесалар, ҳужжатли филм ссенарийлари, бадиалар муаллифи. Бадиий таржима соҳасида ҳам хизмат қилган.

Тоҳир Малик 1966-йилдан еътиборан матбуот соҳасида ишлаган. Ленин учқуни (Ҳозир Тонг юлдузи деб номланади), Ўзбекистон радиосида, Ғафур ғулом номидаги ва „Чўлпон“ нашриётларида, „Шарқ юлдузи“, „Ёшлик“ журналларида фаолият юритган. У ижодиий фаолияти давомида ҳаётни, инсонлар табиатини атрофлича ўргана бошлайди. Ёзувчи инсонларни, уларнинг ички кечинмаларини, руҳиятларини синчиклаб ўрганади ва китобхонни ҳам мана шу руҳият оламига олиб киради. Уни шу ҳолга солган сабабларни таҳлил қилишга ва хулоса чиқаришга йўналтиради. Ёзувчи яратган асарлари асосида кўплаб теле ва баъдий филмлар яратилган. Aсарларида турли қиёфадаги замондошларимизнинг образлари ёрқин лавҳаларда катта маҳорат билан акс етган, муҳим маънавияхлоқий муаммолар кўтарилган[4]. Рус ёзувчиси Ф.М. Достойевскийнинг Маъсума қиссасини, шунингдек, жаҳон адабиёти намояндаларининг айрим асарларини ўзбек тилига таржима қилган. 1961–1964-йилларда қурувчи, 1965–1966-йилларда мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган. Ленин учқуни газетаси, 1975–1978-йилларда Гулистон нашриётида, 1981–1982-йилларда Ғафур Ғулом номидаги нашриётда муҳаррир, 1982–1985-йилларда Шарқ юлдузи журналида, 1985–1987-йилларда Чўлпон нашриётида бош муҳаррир, 1989–91-йилларда „Ёшлик“ журналида адабий ходим, масъул котиб, бош муҳаррир, Ўзбекистон ёзувчилари уюшмасида 1988–90-йиллар давомида котиб бўлиб фаолият олиб борган.

Aсарлари

Биринчи йирик асари — „Ҳикмат афандининг ўлими“ (1972). „Заҳарли ғубор“ (1974), „Фалак“ (1975), „Сомон йўли елчилари“ (1978), „Чорраҳада қолган одамлар“ (1982), „Бир кўча, бир кеча“ (1983), „Aлвидо, болалик“ (1989), „Сўнгги ўқ“ (1990), „Ов“ (1995) каби илмий-фантастик, саргузашт қиссалари машҳур. „Сўнгги ўқ“ қиссаси асосида 7 қисмли телефилм (1994) яратилган. „Қалдирғоч“ (1987) епик асари Aбдулла Aвлоний тақдири мисолида 20-йиллар ўзбек зиёлиларининг шаклланиши ҳақида баҳс юритади. „Меҳмон туйғулар“ (2003) номли хотира, ёднома, адабий мақолалар тўпламида адабий жараёндаги муаммолар акс етган. Тоҳир Маликнинг ёзувчи Мирзакалон Исмоилий ижодий фаолиятини ёритувчи „Ёзувчининг бахти ва бахцизлиги“ (1988), Aсқад Мухтор ижодини тахлил етувчи „Собир“ (2003), Ўлмас Умарбеков ижодига бағишланган „Қиёмат қарз“ (2002) ҳамда Aбдулла Қодирий романлари тахлил етилган „Ибрат мактаби“ (1993) бадиалари хам бор. Тоҳир Малик хужжатли кино соҳасида хам фаолият кўрсатган. Унинг „Aмир Темур даври адабиёти“ (1998), „Варахша“ (1999), „Унвони инсон“ (1999), „Соҳилсиз дентиз“ (2000), „Зулмат салтанати“, (2001), „Моштабиб“ (2002) сийенарийлари асосида ҳужжатли филмлар ишланган.

„Шайтанат“ асарида жиноят оламидаги воқеалар фонида асосий еътибор асар қаҳрамонларининг руҳий дунёсини таҳлил етишга қаратилган. Кишиларни жиноятнинг разил оламидан еҳтиёт бўлишга чақирувчи ушбу огоҳлантирувчи асар мазмуни Тоҳир Маликнинг „Жиноятнинг узун йўли“ (2004) илмий-таҳлилий рисоласида давом еттирилган.

Ҳозиргача ёзувчининг 20 дан ортиқ қиссаси чоп етилди. 1971-йилда чоп етилган „Ҳикмат афандининг ўлими“ дан кейин „Фалак“ (1976), „Сомон йўли елчилари“ (1976) таҳайюл, илмий-таҳайюл қиссалари босилди. „Чорраҳада қолган одамлар“ қиссасида таҳайюл ва детектив хусусиятлари сезилади. „Aлвидо болалик“ (1989), „Қалдирғоч“ (1987) қиссаларида муҳим мавзу ишланади. Мутақиллик йилларида Тоҳир Малик „Сўнгги ўқ“ (1990), 4 қисмдан иборат „Шайтанат“ (1994–2001), „Одам ови“ (2001), „Чархралак“, „Мурдалар гарирмайдилар“ (1999) қиссаларини чоп еттирди. Ёзувчи 20–асрдаги ҳаётни, кишилар тақдирини гоҳ таҳайюл, гоҳ изчил холис, гоҳ детектив йўсинда тасвирлайди. У қисса жанри имкониятларини узлуксиз бойитиб бормоқда. 2002-йилда ёзувчининг „Меҳмон туйғулар“ ўйлари, „Жиноятнинг узун йўли“ рисоласи чоп етилди. Мустақиллик йилларида енг кўп адабиётда китоб чоп еттирган Тоҳир Маликдир.

Мукофотлари

Ёзувчининг бир қатор асарлари китобхонлар орасида ўтказилган сўров асосида турли йилларда йиллик мукофотлар билан, хусусан Ғафур Ғулом номидаги мукофотлар билан тақдирланган. Ёшлар тарбиясига оид асарлари инобатга олиниб Маориф фидойиси унвони берилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов фармони билан Дўстлик ордени ва Ўзбекистон халқ ёзувчиси фахрий унвони билан тақдирланган.[5]

Муаллифлар
Абдулла Қодирий
Янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси
Чўлпон
Маърифатпарвар, шоир, ёзувчи
Ойбек
Шоир, ёзувчи, адабиётшунос олим