‎«Ўткан кунлар»
Муаллиф: e-adabiyot.uz
Китоб ҳақида

ЁЗҒУЧИДАН

‎   Модомики, биз янги даврга оёқ қўйдик, бас, биз ҳар бир йўсунда ҳам шу ‎янги даврнинг янгиликлари кетидан эргашамиз ва шунга ўхшаш ‎достончилиқ, рўмончилиқ ва ҳикоячилиқларда ҳам янгаришға, халқимизни ‎шу замоннинг «Тоҳир-Зуҳра»лари, «Чор дарвеш»лари, «Фарҳод-Ширин» ва ‎‎«Баҳромгўр»лари билан танишдиришка ўзимизда мажбурият ҳис этамиз.‎

‎   Ёзмоққа ниятланганим ушбу — «Ўткан кунлар», янги замон рўмончилиғи ‎билан танишиш йўлида кичкина бир тажриба, яна тўғриси бир ҳавасдир. ‎Маълумки, ҳар бир ишнинг ҳам янги — ибтидоий даврида талай ‎камчиликлар билан майдонға чиқиши, аҳлларининг етишмаклари ила секин-‎секин тузалиб, такомулга юз тутиши табиий бир ҳолдир. Мана шунинг ‎далдасида ҳавасимда жасорат этдим, ҳаваскорлик орқасида кечатурган ‎қусур ва хатолардан чўчиб турмадим.‎

‎   Мозийға қайтиб иш кўриш хайрлик, дейдилар. Шунга кўра мавзуъни ‎мозийдан, яқин ўткан кунлардан, тарихимизнинг энг кирлик, қора кунлари ‎бўлған кейинги «хон замонлари»дан белгуладим.‎

Абдулла Қодирий (Жулқунбой)

Муаллифлар
Ойбек
Шоир, ёзувчи, адабиётшунос олим
Aлишер Навоий
Улуғ ўзбек ва бошқа туркий халқларнинг шоири