04:45 / 04.11.2010 · Ўзбек тили
Олмош

1.    Олмошнинг таърифи ва унинг эски ўзбек тилида қўлланиш хусусиятлари.
2.    Олмошнинг маъно турлари, турланиши, фонетик вариантлари.

Олмош от, сифат, сон ва баъзан бошқа сўз туркумлари ўрнида қўлланиб, предмет ва унга хос бўлган белгининг мавжудлигини кўрсатади. Олмош предметликни ёки унинг белгисини доимий эмас, балки муайян ўринларда ифода қилади. Шу жиҳатдан олмош мустақил сўз туркуми ҳисбланса-да, конкрет маънога эга бўлмайди.
Эски ўзбек тилидаги олмошлар маъно хусусиятларига қуйидаги гуруҳларга бўлинади: кишилик олмошлари, ўзлик олмошлари, кўрсатиш олмошлари, сўроқ олмошлари, биргалик олмошлари, белгилаш олмошлари, гумон олмошлари, бўлишсизлик олмошлари.
Кишилик олмошлари. Кишилик олмошлари лексик-семантик жиҳатдан маълум сўз категориясидир, ҳамда грамматик хусусиятларга кўра, турли аффикслар билан ифодаланган, кишилик олмошларининг баъзи фонетик вариантларини ҳисобга олмаганда, кўпчилик қисми ҳозирги ўзбек тилида фойдаланилмоқда.
Кишилик олмошларининг  I шахс бирлиги: мэн.
Кўпчилик ёзма манбаларда мэн олмоши миму ё-ю нун  орқали ёзилган, XVII —XIX асрларга оид баъзи ёзма обидаларда мим-у нун билан ифодаланган. Мэн олмошининг ҳар икки ёзув формаси таркибида олд қатор ўрта кенг э товуши қўлланган:
XIX асрга оид айрим ёзма манбаларда баъзан тарихий-диалектал ҳодиса сифатида мэн олмошининг бэн формаси истеъмол этилган.
Ёдгорликларда мэн олмоши функциясини бошқа сўзлар ҳам бажарган. Банда ва бу банда формалари Алишер Навоий, Муқимий, Яқиний, Махмур асарларида қўлланиб, тингловчига нисбатан камтарлик маъносида фойдаланилган: Банда шафақ-тэк қан йығлаб кэ... (Яқиний). Б а нд а ул вақтда Бухарада эдим (ШН). Банда байан гЎр қылсам (Махмур).
Фақыр ва бу фақыр сўзлари Навоий, Абулғози Баҳодирхон,  Огаҳий, Муқимий асарларида қўлланган: Ф а қ ы р алар сары барурға муваффақ болдум (Навоий МН). Фақыр тараф тутуб йалған айтған болғай-мэн (Ш турк)
XV асрдан бошлаб мэн олмоши ўрнида фақыри-ҳақыр, фақыру-ҳақыр сўзлари бирикмаси ҳам қўллана бошланган, баъзан бу олмошини фақыри ҳақыр сўзлардан олдин кўллаш Навоий ҳамда Огаҳий асарларида учрайди: Фақыри-ҳақыр йад туттум ким... (Навоий МН). Б у  ф а қ ы р и-ҳ а қ ы р ҳам ким бу улуғ хāнадāнны¦, қадимий бандасы ва бу баланд āстанны¦ самимий сарафкЎндЎсид¯р-мэн (Огаҳий).
XVIII — XIX асрларга оид ёзма манбаларда фақыри-ҳақыр кЎминЎ, кЎминЎ, бу кЎминЎ, мэн кЎминЎ бирикмалари ҳам мэн олмоши ўрнида истеъмол қилинган: Фақыри-ҳақыр кЎминЎ таға¦ыз Муҳаммад Аминхожа Муқимий (Муқимий). КЎминЎ ҳам £з кЈзµм билЎн кЈрдµм (Фурқат).
II шахс бирлиги: сэн. Кишилик олмошининг сэн формаси сину ё нун билан ёзилган, сэн олмоши таркибидаги ё асосан олд қатор лабланмаган ўрта кенг э унлисининг белгисини ифодалайди.
XV—XVI асрлар ёзма манбаларида сэн олмоши келишик аффикслари билан турланганда, ё ҳарфи ёзилмайди: сэни¦дэк (Лутфий); сэни¦(Амирий).
Сэн олмоши сину нун ё орқали ҳамда ё белгисини тушириб ёзилса ҳам, эски ўзбек тили ёзма манбаларида сЎн эмас, сэн шаклида  талаффуз этилган.
III шахс бирлиги: ул, баъзан у, ан шакли қўлланган. XV— XIX аср ёзма манбаларида асосан ул варианти қўлланган. Ул олмоши таркибидаги -л ундошининг тушиб қолиши орқали баъзан у шакли вужудга келган. У кишилик олмоши «Бобурнома» ҳамда Ҳувайдо асарларида баъзи ўринларда учрайди: Ҳар ким нэ ким уны¦ йэригЎ олтурды (БН). Уны ким сақлады халлақ (Ҳувайдо).
III шахс кишилик олмоши бирлигининг ан варианти (ул>ал>ан) баъзан Фурқат асарларида учрайди: Ан ҳама бэгāналарға āшнāлиқ шунчалар;  
I шахс кўплиги: биз.
Биз олмоши XV—XIX аср ёзма манбалари учун умумий характерга эга, юмшоқ талаффуз этилган, кўплик, бирлик маъноларида қўлланган.
Биз олмоши кўплик маъносида: Биз ҳам киши йибЎрдµк (БН).Биз икки болЎк элмиз (Ш турк.). Биз иккимизгЎ мусулмāн бол тэди (Ш тар.).
Биз олмоши бирлик маъносида ҳам қўлланган: Б и з и ¦ билЎ болған бэглЎрини ҳам фарахорлариға йараша бэриб шафқат қылдым (БН). Бизни расваи жаҳан этти йад ЎйлЎмЎди¦ (Нодира).
Кўплик ифодалаш хусусиятини янада ошириш учун биз олмошига –лЎр аффикси қўшилган: Мавлāнā Кабулий бизлЎрни тилЎб васийат қылды ким, бу кечЎ āламдын барур-мэн (Навоий МН).Гул ғунчасидур гойа бизлЎргЎ ачылмайдур (Бобур).
II шахс кўплиги: сиз.
Сиз олмоши кўплик маънода қўлланган: Биз сизи¦ учун саврулдуққ (ШН). Биз бу сарыдын йэткЎч, сиз ичкЎридин чықыб элики¦издин кэлурини тақсир ққылма¦лар (БН).
Сиз олмошининг кўплик маъносини кучайтириш учун –лЎр аффикси қўшилган: С и з л Ў р ким қарындашлар турур-сиз бизи¦ бирлЎ иттифāқ қылы¦ (Ш тар). Шāдмāн сизлЎрдин-у ЈлгµнчЎ миннатдāр-мэн (Фурқат).
III шахс кўплиги: алар, улар, анлар, баъзан унлар шакли қўлланилган.
Алар олмоши XV—XIX асрларда ёзилган кўпчилик ёзма манбаларда кенг қўлланган: Аларны¦ икисин Јлтµрµб (Навоий). Алар айдыларки, ЈзбЎкни бир масалы бардур (Гулханий).
Улар варианти Лутфий, Бобур, Абулғози Баҳодурхон асарларида учрайди: Улар мендин йашуруб (БН). Уларны¦ к£¦ли (Ш.тар.).
Анлар олмоши Лутфий, «Нусратнома», Абулғози Баҳодирхон, Гулханий, Фурқат асарларида истеъмолда бўлган:  анлар ашйаны; Анлардын Јтµб ҳавузга шарбатлар тЈкµлµр. Анлар кЈп йылларгача бу айтылған нимЎрсЎлЎрни бэрµрлЎр (Ш.тар.).
III шахс кўплиги тарихий тараққиётида қуйидагилар кўзга ташланади: XIII-XIV асрларда улар, анлар варианти кенг қўлланган бўлса, XV асрдан бошлаб алар варианти фаоллашади. XIX аср охирларида яна улар, анлар варианти фаоллаша бошлайди ҳамда кейинчалик улар варианти III шахс кўплигида ягона бўлиб қолади.
Кишилик олмошларининг турланишида эски ўзбек тилида ўзига хос хусусиятлар кўзга ташланади:
Кишилик олмошларининг турланиши:

Келишиклар              Турланиши
Бош келишик    Мен, сен, ул, биз, сиз, улар, анлар, алар
Қаратқич келишиги    Мени¦, сени¦, аны¦, бизни¦ //бизи¦,сизни¦//сизи¦,уларны¦ //улары¦, анларны¦//анлары¦, анларны¦, бизим, сизим
Тушум келишиги    Мени, сени, аны, бизни, сизни, уларны, анларны, аларны
Жўналиш келишиги    Ма¦а (ма¦ар), са¦а (са¦ар), а¦а,бизгЎ, сизгЎ, уларға(қа), анларға(қа), аларға (манқа, санқа), бизЎ, сизЎ
Ўрин-пайт келишиги    МендЎ, сендЎ, анда, биздЎ, сиздЎ, уларда, анларда, аларда
Чиқиш келишиги    Мендин, сендин, андын, биздин, улардын, анлардын, алардын.

XIII-XIV асрларда, XIX асрдан кейинги ёдгорликларда ҳам чиқиш келишигининг –дЎн/-дан, баъзан –д¯н/-дун варианти қўлланган.
Ўзлик олмоши. Эски ўзбек тилида £з олмоши фаол қўлланган. ¤з олмоши дастлаб от туркумига оид сўз бўлган ва ўзлик, вужуд, жон, руҳ каби маъноларни билдирган. Эски ўзбек тилида ҳам £з  олмошининг бу маънолари айрим ўринларда сақланиб қолган: ¤з¯мдин ҳайат барай (Навоий). Ей санам, £зни (вужуд) бизгЎ наāшна тāкЎй (Увайсий).¤з сўзи эски ўзбек тилида олмошга ўтиш жараёни тугалланган, шахсга тааллуқлилигини, хослигини, унинг таркибий қисми эканлигини маъноларини англатган: ¤зини¦ шЎкли бирлЎ (Навоий, ҲА). Мени £з ҳузурыға талаб қылды (Ф.). ¤з қылычынбойнума йетк¯рсЎ (Навоий, ЛТ).
¤з олмоши такрор қўлланиши мумкин. Бунда иш-ҳаракат субъектига қайтганликни, яъни иш-ҳаракат субъектнинг ўзи учун тегишли эканлиги маъноси англашилади: Толғанмағы Јз £зинЎ гирдāб (Навоий), Қылур ЈзигЎ Јзи иштибāҳ (Муқ.).
¤з олмоши эгалик ва келишик аффиксларини қабул қилади. Бунда дастлаб эгалик аффикси, сўнг келишик аффикси қўлланади: ¤з¯мни¦ икки йахшы кишимни чақырдым (Ш. тар.). ¤зидЎ ҳушы бар āдам ешитс¯н (Фурқат).
Тушум, ўрин-пайт ва чиқиш келишиги аффикслари £з олмошига тўғридан-тўғри қушилган: ¤здЎ йоқэрдим (Навоий). ¤зни нечЎ к¯н нāкāм тут (Нодира). ¤здин тавба айса (Навоий). Бундай қўлланишда унинг олмошлик функцияси кўпроқ намоён бўлади.
Қадимги туркий ёзма манбаларда ва эски ўзбек тилининг дастлабки даврларида кентµ(кент¯) олмоши қўлланган ҳамда бу олмош £з олмошига эквивалент бўлган: КерЎк болсам а¦а мен, кендя келс¯н (Хисрав ва Ширин).
Кенд¯ олмоши £з олмоши билан ҳам қўлланади: ¤зи кенд¯ йекрЎк (ёмонроқ) бил¯р ерди (Тафсир).
Кенд¯ олмоши эски ўзбек тилидаёқ истеъмолдан чиққан ва бу олмош кЎнди (кендi) шаклида ҳозирги турк тилида сакланиб қолган.
Эски ўзбек тилида £з олмоши билан бирга, форс тилидан ўзлашган худ олмоши ҳам истеъмолда бўлган: Те¦ри таāлā худ кЎрЎм билЎ гунāҳы¦ыздын £тти (Навоий). Мирзāхāн худ шāҳбегимни¦ туққан набираси (Бобур).
Кўрсатиш олмошлари. Эски ўзбек тили ёзма манбаларида бу, бул, ул, ошал, ошул, шул, ушбу, ҳамул, баъзан у, уш, шу, шубу, ҳамун, ҳамин каби кўрсатиш олмошлари тузилиши жиҳатидан содда ҳамда мураккаб формалардан ташкил топган. Содда кўрсатиш олмошлари: бу, ул(у), уш формаларидан иборат. бул, шул, (шу), ушбу, шубу, ошал, ошул, ошу, ҳамул сўзлари кўрсатиш олмошларининг мураккаб формаларини ташкил қилади. Ҳамун, ҳамин, ҳамийн кўрсатиш олмошлари форс тилларидан ўзлашган. Кўрсатилган даврларга оид ёзма манбаларда ҳар қайси кўрсатиш олмошининг истеъмол доираси, лексик-семантик ҳамда грамматик хусусиятлари турлича бўлган.
Бу кўрсатиш олмоши кенг  кўламда қўлланган, нутқ пайтида мавжуд бўлган  яқин масофадаги киши, нарса, ҳодисаларни кўрсатади: бу бэнава (Лутфий),  б у   расадны (БН).
Олмошлар уч хил семантик вазифа бажарган:
1.    Дейктик вазифа, яъни соф кўрсатиш маъносини англатган: Бу байтны оқубдур (Навоий, МН).
2.    Анафорик вазифа, яъни олдин тилга олинган шахс, предметни кўрсатади: Бу ҳам йахшы барды (Бобурнома).
3.    Препратив вазифа, яъникейин тилга олинадиган предмет ва шахсларни кўрсатади: Мени танымайдур, с£р¯пт¯рким, булар қайсы султāндур (Бобурнома).
Бу кўрсатиш олмоши келишиклар билан турланганда ва кўплик аффиксини олганда, унинг тузилишида турли фонетик ўзгаришлар юз беради. Бош келишикдан бошқа келишиклар билан турланганда, сўз бошидаги б ундоши м га ўтади: буны-муны, буну¦-муну¦ ва ҳ.к. Шунингдек, жўналиш, ўрин-пайт, чиқиш келишикларида негиз ва келишик ҳамда кўплик аффикси ўртасида интеркаляр «н» ундоши орттирилиши мумкин. Келишиклар билан турланганда «н» ундошининг орттирилиши доимий (статик) бўлса, кўплик шаклида у доимий эмас. Мисоллар: Булар дағы СаййидгЎ кирмиш (Шайб.). Оғланларны¦ атлары мунлар турур (Ш.тар.). Мундын артуқ қылма зāр (Лутфий).
Сўз бошида «б»нинг «м»га ўтиши ҳам доимий эмас: Барча халқ буны эшитиб...(Ш.тар.).
Бу олмоши XVIII-XIX асрларда бул вариантида ҳам қўлланган. Унинг тафсилоти қуйироқда берилади.
Ул олмоши сўзловчига масофа жиҳатдан узоқроқ бўлган предмет ва унинг белгисини кўрсатиш учун қўлланган ва бу жиҳатдан бу олмоши билан зидланишни (оппозицияни) ҳосил қилган: Ғамза бирлЎ т£кти қаным ул санам (Лутфий).
Ул олмошининг у варианти ҳам истеъмолда бўлган: Маҳшарда ғāлыбāким, у к¯н к£рмЎгЎй азāб (Лутфий).
Илмий адабиётларда ул (у)  олмошининг āн варианти ҳақида фикр юритилади, аслида āн олмоши форс тилидан ўзлашган бўлиб, фонетик жиҳатдан ул олмошига алоқаси йўқ.
Ул олмошининг келишиклар билан турланиш хусусиятлари ул кишилик олмоши билан айнандир.
Уш сўзи ҳақида. Илмий адабиётларда бу сўз олмошлар таркибига киритилади, лекин унинг матндаги қўлланиш хусусиятлари бошқа олмошларга қуйиладиган морфологик талабларга жавоб бермайди, яъни у келишик ва кўплик аффиксларини қабул қилмайди, лекин кўрсатиш олмоши семантикасига мос кела олади, демак, у грамматиканинг асосий талаби, яъни категориал белгиларни қабул қилмас экан, уни олмошлар таркибидаги масалада мунозара мавжуд.
Уш сўзи ҳозирги ўзбек тилидаги мана [1] сўзига эквивалентдир. Маълум бўладики, мана сўзи олмош деб эътироф этилмаётган экан, уш сўзини ҳам олмош деб қараш мумкин эмас, лекин бу сўз XIII-XIV аср ёдгорликларда фаол қўлланган: Қадаҳ евр¯лди уш бостāн ичиндЎ (МН). Зулфу¦ дағы ул кāфур уш имāн аладур-ла (Лутфий). Лекин бу сўз ушбу, ошул, ошал, шул олмошларининг ҳосил бўлишида қатнашган.
Ушбу (уш+бу) олмоши нутқ моментидаги предмет ва белгини кўрсатади: Ушбу дам эр¯р жāнны¦ футуҳи (МН).  Лекин бу сўз  ўзгаришлар юз берган, орттирма -н пайдо бўлган, б товуш -м сонорига ўтган: Лутфий — мунда; Яқиний — муну¦-дэк.
Ошул (уш//ош+ул) кўрсатиш олмоши XV—XIX асрлар ёзма манбаларида истеъмолда бўлган, тингловчига олдиндан маълум шахс, нарса ҳодисаларни кўрсатади: Фарйāдым ошул йэргЎ йэтибтур (Лутфий). Ошул йердЎ йаттуқ (Ш. тар.).
Ошал (уш//ош+ул//ал) олмоши ошул олмошининг вариантидир: Ошал к¯нким мени йаздāн(оллоҳ) йаратты (МН). Ошал сувларны¦ араларында олтурурлар эрди (Ш.тар.).
Оша, ошу олмошлари ушбу, ошул, ошал олмошларининг қисқарган шаклидир: Ошу с£з бирлЎ (ШН). Оша ¯ст¯ндЎ то¦ бирлЎ муз бар турур (ЎН).
Шул (уш/ош/ш+ул) олмоши бу, у, ошул, ошал олмошларининг фонетик  ўзгарган ва қисқарган шаклидир: Шул ер¯р айбым Муқимий, мардуми Фарғāна-мен (Муқ.). Шул замāнким алур УргЎнчни ол/ салур, албатта, Хурāсāн сары йол (ШН).
Шул олмоши бу олмошининг бул шаклида шаклланишига ҳам сабаб бўлаг, чунки шул-бул аналогияси ва оппозицияси учун у қулайлик туғдирган. Аксинча, бу олмоши шул олмошига оппозицияда туриб, унинг таъсирида шу вариантини юзага келтирган.
ўнЎ, мЎнЎ, муна сўзлари ҳам семантик жиҳатдан олмош функциясига яқин туради, лекин улар аслида кўрсатув ундовларидир. ўнэ қадду, ЎнЎ ҳусну, ЎнЎ хулқ (Фурқат). Муна с£зини¦ жāвабы теди (Ш.турк.).
Эски ўзбек тилида форс тилидан ўзлашган ва улардан ярим калька қилинган олмошлар ҳам қўлланган. Улар қуйидагилар:
Ҳамин олмоши. У ҳам (таъкид юкламаси)+ин (бу) таркибидан иборат бўлган ва ушбу олмоши маъносига эквивалент бўлган: Бале, йалғуз ҳамин āламда сен-сен (Лутф.). Мени¦ ҳақымда қылур-сен ҳамин жафā ҳавасин (Атоий).
Ҳамāн олмоши ҳам ҳам+ан(у) сўзларидан таркиб топган ва эски ўзбек тилида ҳамин олмоши каби ушбу олмошига эквивалнт бўлган, айни замонда, унинг ҳамун варианти ҳам қўлланган: Тағ ҳамāн аллыда ҳамун-ҳамун (Навоий). Лекин кейинчалик ҳамун варианти истеъмолдан чиқиб кетди, ҳамāн сўзи эса семантик ўзгаришга учраб, равиш сўз туркумига ўтган.
Форс тилидан ўзлашган юқоридаги олмошлар эски ўзбек тилида ярим калькаланиб, ҳамул вариантида (ҳам+ул) ҳам қўлланган: Қойар ерди ҳамул вāдий сары й¯з// Қылыб қатъ аллыда тағ олса, гар т¯з (Нав.Хамса).
Бу олмошлар ҳам кейинчалик истеъмолдан чиқиб кетди.
Сўроқ олмошлари. Эски ўзбек тилида ким, не, қай сўроқ олмошлари мустақил қўлланган, бошқа сўроқ олмошлари не ва қай олмошларига тарихан юклама, сўз ясовчи ва сўз ўзгартувчи қўшимчалар қўшилган шаклларда қўлланган, лекин бундай сўз ва қўшимчалар ўзининг морфематик маъноларини йўқотган ҳамда сўроқ олмошларининг турли модал шаклларини ҳосил қилган холос, аслида олмош ясаш учун хизмат қилган эмас.
Ким сўроқ олмоши кишиларга нисбатан қўлланган: Улµш алған ким ва ул улушни тоғраған ким (Ш тар.).
Ким сўроқ олмоши отлар каби кўплик аффиксининг –лЎр вариантини қабул қилган: Арз қылалы кимлЎр вақеъдур (Навоий МҚ). КимлЎр билЎн базм ЎйлЎб (Муқимий).
Не  олмоши эски ўзбек тилида кенг қўлланган ва унинг семантик қирралари ҳам кўп бўлган:
белгининг миқдорини аниқлаш маъносида қўлланган:Не имкāнким қарар олғай к£¦л¯мЎ (Навоий). Ул шāҳ башыда не балā фитна бар ерди (Лутфий).
соф белгини билдиради: Хāн деди: бу не ҳикāйат болғай// Не ҳикāйат, не ривāйат болғай? (ШН).
риторик сўроқ гапларда сўз маъносини кучайтиради:  Бу не к£зд¯р, бу не кирп¯к, бу не қаш// Ки чықты дин ва имāндын халāйық (Атоий).
сабаб-сўроқ маъносини билдиради: К£з¯¦ не балā қарā болубтур (Навоий). БилмЎн не жарима билЎ Ҳирийдин ихрāж қылды (Бобур).
Не олмоши тўлиқсиз феъллар бирга қўллана олган ва феъл таркибига ўтган: Й¯з салāм айдым не болғай (Нодира). Бизи¦ сары кэлмэс-сЎн нэ болды (Навоий).   
Не олмоши кўплик аффиксини, тушум, чиқиш келишиги аффиксларини олган ва уларда келишик аффикслари функционал бўлган, жўналиш келишиги аффикси эса олмош таркибида кристаллашиб қолган. Қаратқич ва ўрин-пайт келишигида қўлланиши масаласи очиқ қолади.
Не олмоши негизида шаклланган сўроқ олмошлари:
НемЎ. Бу сўз таркибидаги мЎ сўзи қадимги туркий тилга оид юкламадир (лекин уни Э.Фозилов боғловчи деб қарайди. Қаранг: Фозилов Э. Ўзбек тилининг тарихий морфологияси. – Т.,1965,146-бет). Эски ўзбек тилида бу сўз нарса сўзи маъносида қўлланган, яъни ҳали олмош туркумига тўла ўтмаган: Дағдаға болдыким, бир нимЎ бағлағай-мен (Бобур). Бу сўз нима вариантида XIX асрнинг 2-ярмидан сўроқ олмоши сифатида мустақил қўлланган.
Неч¯н//невч¯н. °ч¯н кўмакчиси иштирокида шаклланган ва сабаб маъноли сўроқ олмошидир: Мирзā сорубтурки, неч¯н £лт¯рд¯¦ (Навоий). Сен невч¯н £з¯¦ни бу рийāзат ва ранжға салды¦ (Навоий).
Неч¯к. Бу олмош қадимги туркий тилда бир неча тараққиёт даврларини бошидан кечирган: не+чЎ-не+чЎ+кЎ-не+чЎ+к-неч¯к. Иккинчи тахмин (версия): не+чағ//не+чақ// не+чЎк-неч¯к.
Неч¯к олмоши ҳам сабаб маъносини ифодалайди: Неч¯к болғай азмы-миз (Навоий). Бу олмошнинг баъзан н¯ч¯к фонетик варианти ҳам қўлланган: Мен н¯ч¯к мажнун кЎби расвāи āлам болмайын (Увайсий).
Нел¯к. –лик аффиксининг –л¯к варианти орқали шаклланган ва у ҳам сабаб маънолидир: Нел¯к башымға тупрақ қоймағайым (Хиср. ва Шир.).
НетЎк. –дек аффиксининг –тЎк варианти орқали шаклланган ва бу олмошбелги маънолидир: Қанлары йергЎ нетЎк т£к¯лм¯ш (ШН).
НечЎ. Бу олмош не+чағ сўзларидан соддалашган. Миқдорни сўраш учун қўлланади: НечЎ йыл ранжу меҳнат сендин артуқ (Навоий). Бу олмош III шахс эгалик аффиксини ва барча келишик аффиксларини қабул қилган.
НегЎ. Жўналиш келишиги аффикси орқали шаклланган ва сабаб маъносига эга: Бир киши жāны ¯ч¯н й¯з мы¦ жāн негЎ āзурда қылур (ШН).
Бу олмошнинг нейЎ, нЎг¯, нағу вариантлари ҳам қўлланган: емди биз ке¦Ўш қылалым, нЎг¯ савāб кел¯р, к£рЎлим (Таф.). Нағу барур-сен (Лутфий).
НечЎ олмошининг нЎтЎ варианти ҳам қўлланган: НетЎ маҳрам айлады¦ (Муқимий).
Қа(й) олмоши (қадимги туркий тилда қан) мустақил қўлланган ва белги маъносига эга бўлган: Қай бириким бар эрди (Навоий).
Қа(й) олмоши негизида қуйидаги сўроқ олмошларининг модал маънолари ҳосил қилинади:
Қайу. Бу олмош таркибидаги –у форманти –и/-ы эгалик аффиксининг вариантидир: Қайу хушдил, қайу маҳзун болды// Қайу Лайлā, қайу Мажнун болды (ШН).
Қайсы. –сы форманти III шахс эгалик аффиксидир: Қайсы нāмурад ели¦ сабр етЎгигЎ урдаким мурāд тапмай (Навоий). Бу олмош кўплик, эгалик аффиксларини қабул қилган.
Қайу, қайсы олмошлари белгини ажратиб, таъкидлаб сўраш маъносини англатади.
Қайда (қанда), қайдын, қайан, қаны. Бу олмошлар ўрин билан боғлиқ бўлган сўроқни билдирган. Қайда, қайдын таркибидаги келишик аффикслари негизда кристаллашган. Қайан сўзидаги йан ўрин оти, қаны сўзидаги –ы эса эгалик аффиксидир: ДесЎ¦ким, қайда-сен, оё Атāий (Атоий). Мен дедимким, сизлЎр қайдын келЎ-сиз (Бобурнома). Йана даруғадын қайан қачыб барғаным киши билмЎс (Бобурнома).
Қанча. Бу олмош қай(н)+ча(чағ,ча) қисмлардан иборат бўлиб, дастлаб пайт маъносини, кейинчалик миқдор маъносига кўчган: Қанча сЎксЎн шунча йылқым...(Муқимий). Бу сўроқ олмоши ўрнида чанд, чандāн сўзлари ҳам қўлланган.
Қачан. Бу сўроқ олмоши қай+чағ+ын (қай вақт билан) сўзидан соддалашган ва пайт маъносига эга: Қачан болғайки тапқай-мен хабар йāр-у дийāрымдын (Фурқат). Қанча, қачан олмошлари баъзан келишиклар билан турланган.
Белгилаш олмошлари. Аксарият адабиётларда бундай олмошлар биргаолик, биргалик-белгилаш олмошлари деб юритилган.
Эски ўзбек тилида икки гуруҳ белгилаш олмошлари қўлланган:
1.    Яккаликни кўрсатувчи белгилаш олмошлари.
2.    Тўдани, гуруҳни кўрсатувчи белгилаш олмошлари.
Яккаликни ажратиб кўрсатувчи белгилашьолмошларига ҳар ва унинг иштирокида ҳосил қилинганолмошлар ҳамда эски ўзбек тилининг дастлабки даврида фаол қўлланган, лекин XV асрдан кейин пассив қатламга ўтиб кетган текмЎ олмоши тааллуқлидир.
Тўдани, жамликни билдирувчи белгилаш олмошларига архаик қамуқ// қамуғ, туркий қатламга хос бўлган барча, бары, барлық, форс ва араб тилларига хос бўлган баъзы, ҳама (ҳамма), тамāм, жумла, жамъ, мажмуъ олмошлари тааллуқлидир.
Ҳар олмоши форс тилидан ўзлашган ва эски туркий тилда XI-XII асрлардан бошлаб қўллана бошлаган ҳамда эски ўзбек тилида унинг кенг қўлланиши бошланган: Ҳар йыл аны хазāна қылғайлар (Навоий). Сўроқ олмошлари билан бирга келиб мураккаб белгилаш олмошларини ҳосил қилган: ҳар ким, ҳар қайан, ҳар нимЎ, ҳар қайсы, ҳар нечЎ, ҳар неч¯к, ҳар қачан, ҳар қайда, ҳар не.
Ҳар не эски ўзбек тилида олмошлик хусусиятини сақлаб қолган: Мени¦ ҳар не ҳāлымны билмиш еди¦ (Мунис). Ҳар не десЎм қабул қылғайму-сен (Навоий).
Ҳар не олмоши ҳозирги ўзбек тилида семантик ўзгаришга учраган ва модал сўзлар туркумига ўтган.
ТекмЎ асл туркий белгилаш олмошидир. Бу олмош ҳам XIV аср бошларига қадар мустақил қўллана олган: Чыққай ҳазāр ҳалқа к£¦¯л текмЎ сачтын (Лутфий). Бу олмош келишик қўшимчаларини ҳам олган: Сучулмыш текмЎлЎргЎ тан либāсын (Хиср. ва Ш.). ТекмЎ олмоши ҳозирги турк тилида ҳамон қўлланмоқда.
Тўдани билдирувчи олмошлар. 
Барча (бар+ча) биргалик олмоши киши, нарса ва ҳодисаларнинг мавжуд йиғиндиси маъносини англатган: Барча тапылур бизгЎ валэ йāр тапылмас (Лутфий). ТµгЎнди барча сЈз (Навоий ФШ). Барча бир йолы ypyшқa кирди (ШН).
Бари (бар+ы) олмоши барча, ҳамма сўзлари каби биргалик маъно англатган: Б а р ы аламга тāж (Навоий ХА).Бары пари мисāлы (ШН) .
Қамуқ// қамуғ олмоши эски ўзбек тилиннинг XV асрларга оид ёзма манбаларида истеъмолда бўлган. Шунингдек,  XVII — XIX асрлцрда битилгал айрим ёзма манбаларда учрайди ва барча олмоши каби маъно англатади:  Қа м у қ элгЎ бэриб (Лутфий). БизгЎ болды қамуғ эли¦ орны (Ш тар.).
Ҳама (ҳамма} биргалик олмоши XV асрдан кейин ёзилган ёзма манбаларда қўлланган: Ҳама атвāры ҳикматға мувāфық (ШН). Ҳ а м а айтур Ҳувайда нэчµн йығлар-сэн (Ҳувайдо).
Ҳама олмоши айрим адабиётларда қамуқ олмошининг фонетик ўзгариши деб изоҳланади. Бу фикр янглиш бўлиб, аслида араб тилидаги ҳум (улар) ва форс тилидаги ҳама (барча) олмошларининг ўзбек тилига ўзлашиши деб қараш ўринли бўлади.
Жумла биргалик олмоши араб тилидан ўзлашган барча, ҳамма олмошларига эквивалентдир: Ж у м л а āламга иши қаҳр олуб (Навоий ҲА). Ж у м л а жаҳāн аҳлыға рāҳат йетµрµб (Нодира).
Баъзы олмоши араб тилидан ўзлашган, гуруҳ, тўда маъносини ифодалайди, келишик, эгалик, кўплик аффиксларини ҳам қабул қилган: Баъзыдын гаҳи бирЎр йахшы байт вақэъ болур (Навоий МҚ). Б а ъ з ы н ы му¦Ў кэлтµргЎндµр (Навоий МН). Баъзыларға орун бэрди (Ш тар.).
Тамāм (тамāмий, тамāмат) олмоши араб тилидан ўзлашган барча, ҳамма олмошлари маъносида қўлланган: Стунлары т а м ā м и й таштын (БН). Тамāм моғул ва татар элини лЎшкЎрини жамь қылыб (Ш тар.).
Жамъ, жамъи олмоши араб тилидан ўзлашган: Ҳиндустанны¦ жамъи рудларыны¦ бу хāсийаты бар (Бобурнома). Жамъ вилāйатларны мусаххар қылыб...(Ш.турк).
Мажмуъ олмоши ҳам араб тилидан ўзлашган: Мажмуъин аны¦ қашыға қойды (Хамса). Қылды йағмā к£злЎри¦ мажмуъи Туркистāнны (Саккокий).
Гумон олмошлари. Эски ўзбек тилига оид ёзма манбаларда кимсЎ(>ким+эрсЎр), нэмЎрсЎ(>нэ+мЎ+эр-сЎ), нээрсЎ (>нэ+эрсЎ), бирЎв(>бирЎгµ), фалāн гумон олмошлари қўлланган, баъзан айрим ўринларда бирЎгµ (бир+Ўгµ), бирЎвлЎн (бир+Ўв+лЎн) формалари ҳам учрайди. Улар киши, нарса ва ҳодисаларнинг тахминлаш, тусмол қилиш каби маъноларини билдирган.
КимсЎ, кимЎрсЎ, нэмЎрсЎ ва нээрсЎ, фалан, бирЎв,бирЎгµ гумон олмошлари тусмол  қилинган   кишиларга   нисбатан қўлланган. НэмЎрсЎ ва нээрсЎ олмошлари предмет ва ҳодисаларга нисбатан ишлатилган.
КимсЎ гумон олмоши эски ўзбек тилининг барча даврларида кенг қўлланган: КимсЎ тазаллум этмЎгЎй (Лутфий). КимсЎ ким ЎйлЎмЎс ашуқмағны хайāл (Навоий МҚ).
КимЎрсЎ гумон олмоши эски ўзбек тилининг илк даврларида қўлланган, кейинги даврларда кам қўлланган:КимЎрсЎ ким сэ¦Ў эгри кЈ¦µл тутар бу қадар(Саккокий).
НэмЎрсЎ гумон олмоши нимЎ сўроқ олмошига эрсЎ сўзининг қўшилиши билан ҳосил бўлган: Уч-тЈрт нэмЎр с Ў асылыб эрди (БН). КЈп нэмЎрсЎ бэргЎн турур (Ш турк).
БирЎв гумон олмоши кимса олмоши маъносида қўлланган: Б ир Ў в кЈз бирлЎ болғай қатлы¦ (Навоий ЛТ). БирЎв ишқ ичрЎ қылды қумры (Огаҳий).
Фалāн гумон олмоши араб тилидан ўзлашган: Фалāн кишигЎ, йаъны фақыр қашыға элтиб (Навоий МН). Фалāн вақтда фалāн мЎлики¦из мундағ хийанат қылды (Ш тар.).
Бўлишсизлик олмошлари. Эски ўзбек тилида ҳам бўлишсизлик олмошини форс тилидан ўзлашган ҳэч сўзи ифода қилган. Ҳэч бўлишсизлик олмоши киши, нарса, ҳодисаларга нисбатан қўлланган.
Бўлишсизлик олмошининг мураккаб формаси эса бошқа олмош турлари билан ёнма-ён келиши орқали ҳосил қилинган: ҳэч ким, ҳэч кимсЎ, ҳэч кимЎрсЎ шахсга нисбатан; ҳэч нэ, ҳэч нэмЎ, ҳэч нэмЎрсЎ, ҳэч қайда олмошлари нарса ва ҳодисаларга нисбатан қўлланган. ҳэч қайсы, ҳэч қайусы киши ва нарсалар учун аралаш истифода қилинган.
Ҳэч олмоши мутлақ инкор маъносини ифодалаган: Қалмаса ҳэч нāму нишāным (Лутфий). Ки биз кЈрдµк, амма билмЎдµк ҳэч (Навоий ФШ). Ҳ э ч парвāйи қылмадылар (БН).
Ҳэч ким бўлишсизлик олмоши: ёсрµклЎр ичрЎ кЈзµ¦Ў ҳ э ч ким ҳариф йоқ (Лутфий). Ҳэч ким Јз кЈ¦лигЎ ғам тилЎмЎс (Навоий МҚ).Ҳ э ч ким билмЎс аларны¦ ишини (ШН). Ҳ э ч ким эшиткЎн ва кЈргЎн йоқ турур (Ш.тар.).
Ҳэч кимсЎ (ҳэч кимЎрсЎ) олмоши ҳам ҳэч ким олмошига эквивалент бўлган: ТµшмЎсµн гул мавсумы ҳэч кимсЎ жанандын (Лутфий). Қылмас аны¦ тЎкЎлл¯мини ҳэч кимсЎ рад (Нодира).
Ҳэч кимЎрсЎ бўлишсизлик олмоши сийрак қўлланган, маъно жиҳатидан ҳэч ким, ҳэч кимсЎ олмошларига ўхшайди: Ҳэч кимЎрсЎ кэлмЎгЎй (Лутфий). Ҳэч кимЎрсЎ қол йапмасунлар (Ш тар.).
Ҳэч нэмЎ (ҳэч+нэ+мЎ) бўлишсизлик олмоши: Мэни тэгЎн кишигЎ ҳэч н э м Ў йоқ (Амирий). А¦а ҳэч нэмЎ марҳам йэрин тутмас (Навоий МҚ).
Ҳэч нэмЎрсЎ олмоши кам учрайди: Ҳ э ч нэмЎрсЎ а¦а мажҳул эрди (Навоий МН). Ҳэч нэмЎрсЎ оқуған эмЎс (БН)).
Ҳэч қайсы бўлишсизлик олмоши бўлишсиз атрибутив ҳолат маъносини англатган: Ҳ э ч  қ а й с ы матлаъны айта алмадылар (Навоий МН).Ҳэч    қ а й с ы турк тили билЎ тЎкЎлл¯м қыла алмаслар (Навоий МЛ).

Топшириқлар:

1.    Эски ўзбек тилида фаол қўлланиб, ҳозирги ўзбек тилида истеъмолдан тушиб қолган кишилик олмошларини сананг.
2.    Эски ўзбек тилидаги гумон олмошларининг маъно турларини санаб кўрсатинг.
3.    Олмошнинг ҳар бир маъно турига манбалардан мисол тўпланг.

Таянч тушунчалар:
Олмош – от, сифат, сон ва бошқа сўзларнинг мавжудлигини бевосита ифодаламай, улрнинг мавжудлигини кўрсатувчи мустақил сўз туркуми.
Кишилик олмошлари – шахсларни кўрсатади.
Кўрсати олмоши – предмет, белги, миқдор, вақт ва маконга нисбатан ишора қилади.
Ўзлик олмоши – предмет, белги ва миқдорни таъкидлаб кўрсатади, тегишлилигини ифодалайди.
Сўроқ олмоши – сўраш маъносини ифодалайди.
Белгилаш олмоши – тўданинг қисмини ёки тўдани, жамликни билдиради.
Гумон олмоши – ноаниқ шахс, белги, миқдорни билдиради.
Бўлишсизлик олмоши – шахс, белги ва миқдорни инкор этади.
Олмошнинг маъно турлари – олмош ифодалайдиган модал маънолар.