Манас- қирғиз халқининг эпоси

Манас» - қирғиз халқининг узоқ ўтмишини ёритувчи ёрқин саҳифа.    Манаснинг номи ҳамиша қирғизлар учун табаррук. Қадимдан Урхун, Олтой, Энасой, Олатоғун макон тутган, жуда кўп қирғинбаротларни бошидан кечирган ота-боболаримиз улкан иморатлар, кўркам шаҳарлар, мустаҳкам қалъалар қуришга имкон тополмадилар. Улар она юртни ёвдан ҳимоя қилиб, от йўлида гурунг қилиб ажойиб сўзлар воситасида буюк ёдгорлик бунёд этдилар. Улуғ шоирлар, ажойиб достончилар авлоддан-авлодга маънавий мерос қилиб бу ёдгорликларни XXI асргача олиб келдилар.
Манас- табаррук сўзлар гавҳаридан иборат буюк достон. Унда элнинг тарихи, қувонч ва қайғуси, омонлик ва ёмонлик, ғаройиб тақдирлар ўз ифодасини топган. «Ҳаётимнинг кўпчилик қисмини «Манас» ни ўқишга сарфладим. Бунинг учун ҳамиша шукрона қиламан. Кетган вақтим учун асло қайғурмайман»,-деб ёзади қирғиз ёзувчиси, академик Туғалбой Сиддиқбеков. Бир неча асрлардан буён оғзаки айтилиб келинган «Манас» ҳозирги кун талабига яраша насрда баён қилиш бошланмоқда. Бу ишни иқтидорли адиблардан бири Кенгаш Жусупов амалга оширди ва ҳаммабоп бўлишга ҳаракат қилди. Айрим парчалар тушиб қолдирилган бўлсада, асар мазмунига салбий таъсир кўрсатмаган.
Насрда   қирғиз   халқининг  тарихи,   манаснинг   қаҳрамонлиги, инсоний фазилатлари, ҳақиқат учун олиб борилган курашлари кўз ўнгимизга яққол гавдаланади. Олой ва Олтой ўртасида тарихдек тирқираб кетган, киндик қони тўкилган еридан, мосуво бўлган, кейинчалик бир-бирини топиб қаддини тиклаган қирғиз халқининг қаҳрамонлик достони бир ўзбек миллатининг ҳам севимли достонидир.
Бу достон дастлаб Миртемир, Султон Акбарий ва Турсунбой Адашбоев томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.
Достон мазмуни.
Қора Хитой хони Эсекхон Нуғайхон аскарларини ер билан яксон қилиб, ерларни босиб олдилар. Куғайхон ёруғ дунёни тарк этди. Турк қавмидан аҳиллик юз ўтирди. Куғайхондан қолган тўрт ўғил Ўрозли, Усан, Бой, Жақип боши оққан томонга йўл оладилар.
Бири Олтойга, бири Уралга, яна бири Қашқарга, бири Тебитга ҳайдалди. Қирқ уйли қирғиз билан Жақип Олтойга келди. Оқболта билан танишди. Жақип қалмоқлар билан қўшничиликни яхши йўлга қўйди. Кўплаб бойликлар орттирди. Афсус у тирноққа зор эди. Жақип туш кўрди. Тушида улкан қушни тутиб олгани, қушга илондан узун боғланганинг хотинига айтди. Бу ажойиб туш учун тўй қилди. Тўйнинг довруғи Эсенхонга ҳам етиб борди ва у ғазабланди. Бу ўжар халқни қандоқ бўлмасин ер юзидан супириб ташламоқ керак деб саройга фолбин ва башоратчиларни тўплади. Улар юлдузлар ҳаракатига қараб Эсенхонга шундай дедилар:- Тақсир бунга тугал жавобни Бежиндаги Қорахоннинг ўрдасида очиқ осмон остида шаклланаётган сандикдаги китобда ёзиб қўйилган. Ўшанга вакил юбориб, ўқитиб кўрайлик. Жосуслар китобдаги ёзувни ўқиб, Эсенхонга етқаздилар.
«Шимолдаги Бурутлардан Манас исмли бир паҳлавон бола туғилади. Унинг ортида қора кўк ёли доллининг устида лагандай қизил холи бўлади. Манас қалмоқ билан хитойларга кўп юриш ғавғолар солади. Осмон билан ер ўртасидаги кўркам шаҳар Бижинни остин-устин қилади. Олейейхон бўлади. Хитойларнинг ботири яксон бўлади.  «бу хабарни эшитган  Эсенхон
Бурутларнинг ҳомиладор аёлларини биронта ҳам қолдирмай қорнини ёриб ташлашни буюради. Анча йиллар овулдан болалар йиғиси эшитилмай қолди. Орадан уч йил ўтгач, Чейирдининг ой куни яқинлашиб қолди. Ниҳоят ўғил кўрди. Чейирдининг кўзи ёриётган вақтда бир ҳодиса юз берди. Бу воқеани на Жақипга, на яқинларига айтди. Бир дарвеш оқсоқол туйнуқдан тушиб, ўғилингни оти Манас авлиё, улғайса қирон чиқади. Шунинг учун битта пўлат ўқни бағишладим, ёқасига тикиб қўй, 12 га ошганда қуролсоз устага камоннинг найзасини ясатиб, бола камолга етганида осмондан тушар олти куч, - деб авлиё кўздан ғойиб  бўлди.
Жақиб бу хурсандчилиқдан кейин, элга ош бериб ўзига тегишли кишиларга бош-оёқ сарполар қилди. Болани чопонининг бағрига ўраб исм қўйиб, беришларини сўради. Ҳамма жим. Шу пайт ҳамманинг эътиборини тортиб бир дарвеш пайдо бўлди.
Болакай уч ёшга тўлганда «Жинни» номини олди. Ҳўкизни шохини синдириб, дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлади. Сон билан 7 ёшда бир қўзининг гўштидан тўймади. 8 ёшида савдогарларнинг буюмларини тортиб олиб болаларга бўлиб берадиган қилиқ чиқарди.
Манасни ҳар жиҳатдан тарбиялаш учун дўсти Ўшқирга элтиб берди. Ўшқир унга қўй боқишни ўргатди.
Суяги меники, гўшти сизники. Ур,сук,авайлама, эркалатма уни одам қилиб бер. Олти ойдан кейин хомсемиз Манас чаққон бўз ўғлонга айландк.
Ёз кунларининг бирида қўйларга бўри оралади ва қўзиларни бўғиз-лай бошлади. Манас бўрига ташланди. Таёқ зарбидан бўри орқага чекинди. Бўри қўзини тишлаган ҳолда қоча бошлади. Ва бир ғорга кирди. Бўрини орқасидан ғорга кирган Манас чордана қуриб ўтирган 40 кишига кўзи тушди. Бир томонда қанотли отлар, депсиниб турибдилар. Ўртада Ўшқир-нинг оқ қўзиси маъраб турибди.
-    Оғалар, қўзи кўтарган бўрини кўрмадингларми?
-    Кўрдик. Ўша бўри биз бўламиз. Биз сенинг дўстларингмиз. Қачон қийин аҳволда қолсанг биз ёрдамга етиб борамиз. Қирқ чилтон билан Манас бағрини-бағрига босиб ахд қилишди.