ИЛОВА (”Чаҳор китоби туркий“ асаридан19) Босма

Агар сўрсаларки ”Иймон нимадир?“ Жавоб айғилки ”Иймон айни тасдиқдур дилга ва иқрор этмакдир тилга“, чунончи, айтурларки, ”Ал-Иймону иқрорун биллисони ва тасдийқун билқолби“.

Агар сўрсаларки ”Иймон нечадир?“ Жавоб айғилки ”Еттидир: аввал Худойи таолонинг бирлигин билмакдир ва ҳар пайғамбарики анга уммат бўлубдир, анга иймон келтирмакдир ва бу лафз бирла, масалан: ”Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадун расулуллоҳ, ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳу вааøҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу“. Иккинчи — фаришталарга иймон келтурмак. Учинчи — Китобларга иймон келтурмак. Тўртинчи — пайғамбарларга иймон келтурмак. Бешинчи — қиёматга ва ҳашру нашрга ҳам иймон келтурмак. Олтинчи — ҳарне амрики, яхшию ёмонликдир, қазоу қадарға ҳавола қилиб тақдирдин билмак. Еттинчи — ўлгандин кейин яна гўрдин мисли аввал тирилмакни ҳақ билмакдирки, буни ”Баъс баъдал мавт“ дерлар“.

Агар сўрсаларки ”Иймони мужмал қайсидир?“ Жавоб айғилки ”Иймони мужмал будир: ”Аманту биллаҳи кама ҳува би асмаиҳи ва сифатиҳи ва қобилту жамийъа аҳкамиҳи ва арканиҳи“, яъни ”Иймон келтурдим Аллоҳ таолога бу қабилдаки, Аллоҳ таъоло бечун20 ва бечугуна ва бешубҳа ва бенамуна ва жамиъи отлари бирлан ва жамиъи сифатлари бирлан. Ва қабул қилдим бажони дил анинг ҳама ҳукмларини ва рукнлариники, бизга Китоби Мунзала21 бирла мубаййандир“22.

Агар сўрсаларки ”Иймони муфассал қайсидир?“ Жавоб айғилки ”Иймони муфассал ушбудир: ”Аманту биллаҳи ва малаикатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи валйавмил-ахири валқодари хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таоло валбаъси баъда-л-мавт“.

Агар сўрсаларки ”Мункару Накир23 нимадин сўрарлар?“ Жавоб айғилки ”Динингдин ва Худойингдин ва пайғамбарингдин сўрарлар, чунончи, айтурларки ”Дининг қайсидир ва Парвардигоринг кимдир ва пайғамбаринг кимдир?“. Бас, агар мурда жавобин босавоб берса, алар анга ҳеч азоб бермаслар, балки меҳрибонлик бирла сўрарлар ва меҳрибонлик бирла кирарлар ва узр бирла ва неча башорат бирла кетарлар, андин кейин гўрнинг ҳар атрофи етмиш газдин васиъ24 бўлур ва жаннатдин эшик очилур. Баъзи ривоятда бир ҳур келур қўлида бир олмаи биҳишт бирла ва мурда ул олмани ихтиёр қилур ва ул ҳур олмани анга ташлар, мурда олур вақтда ҳурга келур ва ҳур олур бўлса, мурдага келур. Шу кайфиятда қиёмат бўлғанин билмай қолур ва агар жавобин босавоб беролмаса, алар анга ҳадсиз ғайбат қилур, чунончи, ўзлари қаро, кўзлари кўк, пурғайбату пурсалобат бўлиб савол қилурлар ва гурзийи оташин бирла урарларки, мурда овозин жину инсдин ўзга ҳамма эшитур. Наъуузу биллаҳи мин залик! Қоланнабий алайҳиссалом: ”Алқабру ровзатун мин риёзилжаннати ав ҳуфратун мин хуфратин нийрон“, яъни Расул алайҳиссалом айдиларки: ”Қабр бўстонийдир, биҳишт бўстонларидин (бу аҳли тоат ва аҳли ибодатлар ҳақинда) ва ё зиндонийдир дўзах зиндонларидин (ва бу мунофиқу кофиру осийлар ва гуноҳкорлар ҳақиндадир).

Агар сўрсаларки ”Куфру иймон бир маконда жамъ бўлурми?“ Жавоб айғилки ”Фуқаҳойу уламои ислом иттифоқлари бирлан куфру иймон бир маконда жамъ бўлмас, зероки, банда бир ҳолда ҳам мўъмин ва ҳам кофир бўлмас. Куфру иймон зиддони ло йажтамиъонидир“.

Агар сўрсаларки ”Бандаида иқрори тил бўлса ва тасдиқи дил бўлмаса, бас, ул банда ҳукми шаръи бирла нимадир?“ Жавоб айғилки ”Мунофиқäир, яъни халқ қошида мусулмон ва индаллоҳи кофирдир ва бу мунофиқ ўлса, беиймон ўлур ва дўзах тагида қолур. Қавлуҳу таоло: ”Инналмунофиқийна фиддаркил асфали минаннори“, яъни ”Мунофиқларнинг, албатта, қароргоҳи дўзахнинг тагидадир“ ва мунофиқда уч аломат бордир. Расул алайҳиссалом айтдилар: ”Мунофиқда уч аломат бордир, агар чандики рўза тутиб, намоз ўқиса ҳам ва заъм қилса ҳамки ман мусулмонман ва мусулмонзодаман, ҳар вақтики сўзласа ёлғон сўзлар ва агар ваъда қилса хилоф қилур ва агар омонат қўйилса хиёнат қилур ва бу мунофиқ кофирдин ёмондир, чунки кофирда куфр зоҳирдир, иҳтиози25 табъи муқаррар эмасдир. Бинобарин, мўъминларга махлутдир26, бас, мўъминларга шарри27 ва зарари кофирдин кўпроғäир. Анинг учун кофирдин ёмонроғäир“.

Агар сўрсаларки ”Агар тасдиғи дил бўлса, аммо иқрори тил бўлмаса, ани не дермиз?“ Жавоб айғилки ”Индаллоҳи мусулмон ва эл орасида кофирдир мутакаллимин наздида, аммо фуқаҳо ва мужтаҳидларнинг28 қошларида иқрорсиз мўъмин бўлмас ва тасдиғи фойда бермас. ”Ман кафара билисониҳи тоиъан ва қолбуҳу мутмаъинун билиймони фаҳува кофирун ва ла йанфаъуҳу ма фи қолбиҳи!“ Яъни, ”Кишики кофир бўлса тили бирла ихтиёран, ваҳоланки, кўнгли иймон бирла барқарордур, бас, ул киши кофирдир ва фойда бермас кўнглидаги тасдиғи!“.

Агар сўрсаларки ”Бир кишида тасдиғи тил ва иқрори тил барқарордир ва лекин амали тан йўқäир, бас, ани аҳли шаръ на дерлар?“ Жавоб айғилки ”Ани фосиқ дерларки, бамиқдори маъсият тамуғäа азоб тортар, ақалли бир соат ва аксари етти минг йилдир. Чунончи, ҳадиси набавий нотиқдурки, баъдаз он нури иймон сабабидин охир халос топар ва жаннатга дохил бўлур ва лекин бандада тасдиқу иқрор барқарор ва баркамол бўлса, нега амали солиҳдин қўл тортиб, нофармонлар29 қаторида бўлғай? Чунки тасдиқу иқрор бандани ризойи Худо ва хушнуди пайғамбар алайҳи ва салламға тортар ва мухолифати Иблисни хоҳлар, аммо фисқу маъсият Худо ва Расулга мухолифлик келтирур ва Иблис алайҳиллаънаға мувофаҳат ҳосил этур ва яна маъсиятдин ҳижолатдир Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга. Бас, мўъминга лойиқ эмасдирки, Худо ва Расул алайҳи ва салламга мухолафатлик қилғай ва Иблис алайҳиллаънани шод қилғай ва ул шафийъул музнибин30 ва хотимул мурсалинга31 аламу ҳижолат еткургай ва кўнглини кудуратлик қилғай. Қолан набиййу алайҳиссалом: ”Иннал абда изо азнаба занбан фақо ҳасала суудан фа ин тоба сайҳала ва ин зода ҳатто йасвадду қолбуҳу“, яъни батаҳқиқ банда вақтики бир гуноҳ қилса, пайдо бўлар анинг дилида бир нуқта баробари қаролик, агар тавба қилса, ул қаролик кетар ва агар гуноҳни зиёда айласа, зиёда бўлур ул қаролик, ҳаттоки жамиъи кўнгли қаро бўлур, наъуузу биллоҳи минҳо! Қолаллоҳу таоло: ”Бал рона ало қулуубиҳим ма кануу йаксибууна“, аммо кўнгли қаролигига аломат улдурки, гуноҳга надомат қилмас ва тоат қадри анга маълум бўлмас ва насиҳат анга фойда бермас, балки ҳаргиз қулоғиға кирмас, бу ҳол бирла охирида кофир бўлур ва лекин ўзининг хабари бўлмас“.

Агар сўрсаларки ”Ҳар кишининг тасдиқи дили ва иқрори тили ва амали тани бўлса ва лекин суннати набавийни мутобаъати32 бирла қилмаса, ул кишини на дермиз?“ Жавоб айғилки ”Ани мубтадиъ33 ва аҳли бидъат дермизки, мубтадиъ аҳли дўзахнинг итидир. Қолан набиййу алайҳиссалом: ”Аҳлул бидаъи килобу аҳлин нори!“, яъни ”Мубтадиъ аҳли дўзахнинг итларидир!“ Бас, камоли иймонки, сабаби халосийи азоби дўзахäир ва василаи даражоти жаннатий ва вусули қурби раббонийдур, бу тўрт аслнинг истиҳкомиға мавғуфдирки, тасдиқ бадил ва иқрор базабон ва амали бадан ва мутобаъати суннат. Ҳар кимда бул тўрт тамоман йўқäир, кофири мутлақäир ва агар баъзиси бордир, мўъмини ноқисдир. Ани аҳволи илмуллоҳга муфавваздир!“34.

Агар сўрсаларки, “Вожиботи иймон нечадир?” Жавоб айғилки “Ўн иккидур: Аввал — олимлар бирлан суҳбат қилмоқ, иккинчи — фосиҳу бенамоздин кечмоқ, учинчи — ташнага сув бермоқ, тўртинчи — бемору касалларни сўрмоқ, агарчи тиш оғриғу кўз оғриғидир, бешинчи — етиму сағирларни бошиға дасти марҳамат сурмоқ, яъни алар кўнглин овламоқ, олтинчи — икки биродари мўъмин орасиға хусумату мунозаъат тушса, яраштирмоқ, агар чандики яраштирмоқ ёлғон бирла бўлса ҳам, еттинчи — кадхудои35 дарвишга шафқату марҳамат қилмоқ, яъни ўз бизоъатидин бир нимарса анга бермоқ, саккизинчи — мурдани ювмоқ, тўққизинчи — йўл узасидаги тошу кесаку бошқа ийзо бергувчини йўлдин узоқ қилмоқ, ўнинчи — йўлдаги нажосати одамнинг устига туфроқ сепмоқ, ўн биринчи — тавофи хонаи Каъба қилмоқ, ўн иккинчи — ўз аҳли аёлига қадари зарур шариъат илмидин ўргатмоқäир”.

Агар сўрсаларки, “Мусулмонмисен?” Жавоб айғилки “Алҳамдулиллоҳ”.

Агар сўрсаларки “Сенинг мусулмонлиғингга менинг гумоним бор”. Жавоб айғилки “Сенинг гумонинг бўлса, менинг шоҳидим ва гувоҳим бордурки, “Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ вааøҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ!“.

Агар сўрсаларки “Қачондан бери мусулмонсен?” Жавоб айғилки “Мисоқ36 кунидан бери мусулмонмен”.

Агар сўрсаларки “Маънойи Мисоқ нимадир?” Жавоб айғилки “Ал-Мисоқó ҳувал аҳдул мавсуҳу вал хитобу”, яъни Мисоқ кунидурки, ул кунни аҳд куни дерлар ва мавсуқ аҳä қилинган маънидадир ва хитоб улдурки, ўшал замоники ҳазрат Ҳақ субҳанаҳу ва таъоло бизларнинг руҳларимизни ўз қудрати бирла пайдо этиб, хитоб айлаб дедики, “Аласту би роббикум?” яъни “Мен сизларнинг парвардигорингиз эмасманму?” Шунда руҳларимиз жавоб бердиким: “Бала!” Яъни, “Фақат бизларнинггина эмас, балки бутун жумлаи жаҳониённинг Парвардигори, Холиқи ва офаридагорисан!”37 “Холиқу кулли шайъин ва розиҳу кулли ғаййин, йафъалуллоҳу ма йашаъ ва йаҳкуму ма йурийду!” Аммо, оятда “Қолуу бала”, яъни “қолуу” лафзи бирладир ва “қолуу” жавоби арвоҳдин ҳикоятдир, асли жавоб лафзи “бала”дур, чунки “Бала” ҳарфи ийжобдир38, мазмуни саволнинг хилофига ва салбига мустаъмалдир бар хилофи “Наъам”ки, мазмуни саволнинг исботи учундир. Бас, руҳлар “Бала” деди, “Наъам” демади, агар “Наъам” деса, ҳама кофир бўлур эрди. Наъуузу биллаҳи мин золик!”.

Агар сўрсаларки “Аллоҳ таоло иймонни неча нимарсадин офарида қилди?” Жавоб айғилки “Уч нимарсадин офарида қилди: Аввал — нури покидин, иккинчи — нури зотидин, учинчи — нури хокидин. Нури пок — Ҳақ таоло нуридир, нури зот — ҳазрат Муҳаммад алайҳиссалом нуридир ва нури хок — ҳазрат Одам алайҳиссалом нуридир”.

Агар сўрсаларки “Ҳаловати иймон нимадир?” Жавоб айғилки “Ҳаловати иймон — пок бўлмоқäир”.

Агар сўрсаларки “Ҳукми иймон нимадир?” Жавоб айғилки “Ҳукми иймон — хавфу ражонинг39 ўртасида бўлмоқäир, яъни Худойи таоло ғазабидан ҳамиша қўрқмоқдр ва ҳам Худойи таоло раҳматидан умидвор бўлмоқäир”.

Агар сўрсаларки “Бузурги иймон нимадир?” Жавоб айғилки “Худойи таолонинг зикрин ёд қилмоқäир, чунончи, “Қовлуҳу таоло: “Ё аййуҳаллазийна аману, узкуруллоҳа зикрон касийрон ва саббиҳóҳу букротан ва асийлан!”, яъни “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳ таолони ёд этинглар, кўп ёд этмак бирла ва тасбиҳ этинглар Ҳақ таолони кечаю кундуз!”.

Агар сўрсаларки “Шариъати иймон нимадир?” Жавоб айғилки “Ҳаромдин қочиб, талаби рўзийни ҳалолдин нафақа этмоқäир. “Ли–қовлиҳи таоло: “Кулуу мимма фил арзи ҳалалан тоййибан!”, яъни нафақа этинглар ер юзидаги ҳалол тоййибидин!”40 ва ҳам ҳадиси шарифдадирки, “Кулуу–л–ҳалола ва–ястанибуу–л–ҳарома!» Яъни “енглар ҳалолни ва қочинглар ҳаромдин!”.

Агар сўрсаларки “Пўсти иймон нимадир?”. Жавоб айғилки “Шармдир”. Ли қовлиҳи аллайҳиссалом: “Алҳайу минал иймони”, яъни “ҳаё ва шарм иймон жумласидандир”.

Агар сўрсаларки “Меваи иймон нимадир”. Жавоб айғилки “Рўза тутмоқäир”. Ли қовлиҳи алайҳиссалом: “Ас совму нажотун минан нори”, яъни “Рўза тутмоқ бирладир дўзах ўтидин нажот топмоқлик”.

Агар сўрсаларки “Барги иймон нимадур?” Жавоб айғилки “Тақводир”. Ли қовлиҳи таоло: “Инна лилмуттақийна мафазан ҳадоиҳа ва аънабан ва каваъиба атробан ва каъсан диҳоқан”, яъни “Дарҳақиқат, парҳезкор ва муттақий бандаларга биҳиштда боғи ризвон абадий ораста ва узумлар ҳар ранг ва ҳар алвон ва аруслари41 норастонаки, алар суҳбатидан киши ҳаргиз тўймас, қўлларида қадаҳлари тўла шароби биҳиштийдан”.

Агар сўрсаларки “Мағзи иймон нимадир?” Жавоб айғилки “Мағзи иймон дуо қилмоқäир”. Ли қовлиҳи алайҳиссалом: “Аддуоу муххул ибодати”, яъни “Дуо қилмоқ мағзи ибодатдир”.

Агар сўрсаларки “Тухми иймон нимадир?” Жавоб айғилки “Илмдир ва илм ўрганганга ҳадсиз даража бордир”. Ли-қавлиҳи таоло: “Лиллазийна уутул илма дароæатин” ва яна нажоти банда икки дунёда ҳам даражоти иймону ислом бирладир ва мабнойи иймону ислом илмдир”.

Агар сўрсаларки “Самараи иймон нимадир?” Жавоб айғилки “Намоздир”. Ли қовлиҳи алайҳиссалом: “Ассолоту имодуддийни ва ман ақомаҳа фа қод ақомаддийн ваман тарокаҳо фа қоä ҳамдамаддийн”, яъни Расул алайҳиссалом айтдиларки, “Намоз дин устунидир, бас, ҳар ким адо этибдур намозни, ул киши бунёд этибдир дини Муҳаммадийни ва ҳар ким тарк этибдир намозни, бас, вайрон этибдир дини Мустафони!”

Агар сўрсаларки “Беҳи иймон нимадир?” Жавоб айғилки “Ихлосдир ва ихлос ҳосил бўлмайдир магар ният бирлаки, қолан набиййу алайҳиссалом: “Иннамал аъмалу бин ниййати”, яъни Расул алайҳиссалом айтдиларки, “Савоби аъмол мавқуфдир ниятга”.

Агар сўрсаларки “Ватани иймон нимадир?” Жавоб айғилки ”Дили бандаи мўъминдир. Ли-қовлиҳи таоло: “Қутиба фи қулубиҳим ал иймону”, яъни Ҳақ субҳонаҳу айтди: “Битиб қўйилгандир дили мўъминларга иймон”.

Агар сўрсаларки “Ғусли иймон нимадир?” Жавоб айғилки “Тавбадир”.

Агар сўрсаларки “Қалъаи иймон нимадир?” Жавоб айғилки “Бешдир: Аввал — фарз, иккинчи — вожиб, учинчи — суннат, тўртинчи — мустаҳаб ва бешинчи — адаб. Бас, ҳар кимда адаб йўқ — иймони шайтоннинг киссасидир!”.

Агар сўрсаларки “Вақтики жон бандадин чиқса, иймон қайга борур? Агар десангки, ҳамроҳи тан бўлур, жон беиймон қолур ва агар десангки, ҳамроҳи жон бўлур, тан беиймон қолур ва агар десангки, баъзиси жон бирла ва баъзиси тан бирла бўлур, бас, бул вақт иймон тақсимпазир42 бўлур, ваҳоланки, иймон тақсимпазир эмас! Жавоб айғилки “Иймоннинг икки сифати бордирки, бирини “феъли иймон” ва бирини “ҳукми иймон” атарлар. Бас, феъли иймон жон бирла бўлур, чунки асл мукаллиф жондир ва ҳукми иймон тан бирла бўлур, чунки тан жон ҳукмидадир ва лекин иймон тобеъи жондир ва баъзилар бу саволда таваққуф қилдилар ва жавобин Худойи таолога тавфиз қилдилар. Аллоҳ барчадин яхшироқ билгай!”

Агар сўрсаларки “Кимнинг бандасисан ва кимнинг умматисан ва кимнинг дўстисан ва кимнинг миллатида ва кимнинг мазҳабидасан?” Жавоб айғилки “Худонинг бандасиман ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматиман ва чаҳорёри изомнинг43 äўстиман ва ҳазрат Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатидаман ва Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳабидаманки, отлари Нуъмон ибн Собитдир”.

Агар сўрсаларки “Қандоқ худонинг бандасисан?” Жавоб айғилки “Худойи ўн саккиз минг оламнинг бандасиманки, сифати “Қул ҳуваллоҳу аҳадун”дир ва зоти илми бандадин ташқаридир”.