Абдулла Қаҳҳор васияти |
![]() |
![]() |
![]() |
"Адабиётнинг виждони", "сўз заргари" деган номлар олган улуғ адиб Абдулла Қаҳҳор совет даврида яшаб, совет мактаби, университети таълимини олиб ижодкор бўлиб етишди. Сир эмас, у ўз сафдошлари каби ҳукмрон мафкура, коммунистик сиёсат таъсири ва тазйиқи остида ижод қилишга мажбур бўлган. Ҳатто айрим асарларини даҳриёна руҳда ёзган. Биз адибнинг охирги ҳолатларини ҳисобга олиб, Яратгандан унинг ҳаққига мағфират сўраймиз. Адибнинг совет ҳукуматининг атеистик сиёсати хусусида истеҳзо билан айтган гапларини кўп эшитганман. Бир галги учрашувимиз ҳайит кунига тўғри келиб қолди. У ёғини суриштирсангиз, Абдулла Қаҳҳор совет даврида Абдулла Қодирийнинг "Обид кетмон"идан кейин диндорларнинг бетакрор, ёқимтой образини яратган. Лутф, ҳазил-мутойиба, енгил киноялар билан йўғрилган "Синчалак"даги тақводор, бир оз мутаассиб, аммо ниҳоятда ҳалол, ишбилармон, тадбиркор Ҳамидулланинг юмористик тимсоли ўша давр адабиётида муҳим ҳодиса бўлган эди. Ёзувчи ижодининг якуни ва чўққиси саналмиш "Ўтмишдан эртаклар"нинг энг нурли саҳифалари устозига бағишланган "Муҳаммаджон қори" бобидир. Бўлғуси адиб болалигида бу очиқ фикрли одам қўлида янгича — жадид усулида савод чиқаради, Қуръони каримнинг охирги икки порасини ёд олади, жадид маърифатчилари дарсликларидан сабоқ чиқаради. Бир умрга бу илк устозига эҳтиромини сақлаб қолади. Умрининг сўнгги дақиқаларида мана шу табаррук зот билан хаёлан мулоқотда бўлади. "У ҳаётда қандай мардонавор яшаган, ижод этган бўлса, ана шундай матонат билан сўнгги нафасигача ҳаёт кечирди. Унинг ўлимини эсласам: "Ҳаёт билан видолашишнинг ўзи бир санъат экан. Бунга ҳам матонат ва ирода керак экан", деган хаёлга бораман". Энди Кибриё опадан эшитайлик. Ажал яқинлашаётганини сезган адиб Кибриё опадан Тошкентдан шоир Шуҳратни чақиртириб келишни илтимос қилади. "Ҳар ҳолда сочига оқ тушган, удумларимизни, мусулмончиликни яхши билади, ота-онасини кўмган бу одамга айтадиган зарур гапларим бор", деб туриб олади. Кибриё опа негадир, ўзи айтмоқчи, умрида биринчи маротаба Абдулла Қаҳҳорнинг бу хоҳишини бажо келтирмайди. Сўнг адиб Ўзбекистоннинг Москвадаги вакили Қосим Раҳимовни ҳузурига чақириб, "Зудлик билан менга Тошкентдан шоир Шуҳратни чақиртириб беринг. Мен айтадиган гапларимни айтиб, хотиржам бўлишим керак", дея илтижо қилади. Вакил бу илтимосни бажо келтиради. Давоми опанинг ёзувларида: Мен бу васиятни хотирам қуввати даражасида эслаб қоғозга туширдим. Янглишлар бўлса, Аллоҳдан кечирим сўрайман. Қани эди, бу васиятни Шуҳрат аканинг ўзлари ёзиб қолдирганларида, бор ҳақиқат янада равшанроқ бўларди. Афсус, 1987 йиллар шароитида бу ишни қилиш асло мумкин эмас эди. Қабристондаги дафн маросимига кутилмаганда ҳукумат раҳбарлари ҳам етиб келади. Одатдагидек, митинг бўлади, видолашув нутқлари айтилади, энг ҳаяжонли дил сўзларини Шуҳрат ака айтади. Раҳбарият қабр бошида турганига қарамай, кафанланган майит яшик тобутдан олиниб лаҳадга қўйилади, қабрга тупроқ тортилиши билан Муҳаммаджон қори тиловат қилади. Қуръон оятлари қабристон узра таралади. Умарали НОРМАТОВ, |
Навоийхонлик
- 0
- 1
![]() МАҲБУБ УЛ—ҚУЛУББИСМИЛЛОҲИР—РАҲМОНИР—РАҲИМ Ҳамд ангаким, зотиға ҳамд ончаким, ... |
“Лисон ут-тайр” достонида келган тўрт халифа ҳақидаги ҳикоятларҲазрат Навоий бошқа достонларидан фарқли ўлароқ “Лисонут тайр” до... |
![]() Эл нетиб топқай мени…То муҳаббат дашти бепоёнида оворамен,Ҳар балият келса ишқ ошуби... |
КИТОБИ МУНОЖОТНОМАБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ МЕҲРИБОН ВА РАҲМЛИ АЛЛОҲ НОМИ Б... |
Навоий ва ФаноийXVIII аср охири ва XIX аср бошларида яшаб ижод этган Мирзо Сиддиқ... |
Немис қомусларида Навоий ёдиҲазрат Навоий ҳаёти ва ижоди билан немис халқини таништиришда қом... |
Абадий Ватан ҳикматиЭй Навоий, ўзни мақбул истасанг, туфроқ бўл Ким, эрур мардуд, улк... |
Тарихий, ёднома ва турли мавзудаги асарлариАлишер Навоийнинг олим сифатидаги фаолияти унинг нафақат тилш... |
Алишер Навоийнинг диний ва тасаввуфий асарлариДавлатшоҳ Самарқандий Алишер Навоийни “Мир Низомиддин”, яъни ... |
Алишер Навоийнинг адабиётшунослик ва тилшуносликка доир асарлариАлишер Навоий бадиий ижод билан бирга илмий фаолиятни тенг ол... |
“Лисону-т-тайр” достонининг ғоявий-бадиий хусусиятлари“Лисону-т-тайр” достони шоир умрининг сўнгги йилларида, 1499... |
“Садди Искандарий” достонининг ғоявий-бадиий хусусиятлариБу асар дунёдаги буюк сиймолардан бири, уч соҳибқироннинг энг... |
Адабиётшунослик
![]() Ашъори адаб девони адабдир“Адабиёт” “одоб” сўзининг кўплигидир, шунинг учун ҳам у инсонла... |
Она фидоийлиги ҳақида бир асарXIX аср охири ўзбек маърифатпарварлик адабиётининг бир қисмини... |
Нодира назмида Амирий тимсолиҚўқон хони ва истеъдодли шоир Муҳаммад Саид Амир Умархон-Амирий ш... |
Мумтоз адабиётимиздаги мазмуний таснифлаш хусусидаМумтоз адабиётимиздаги сара асарларнинг моҳияти (ботини)га чуқур ... |
Амир Темур мактублариАмир Темур юборган номлар ва унга жўнатилган дипломаток мактублар... |